Геологик хариталарни ўҚиш ҳозирги вақтда геологлар ихтиёрида турли мазмундаги


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/41
Sana13.11.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1771533
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41
Bog'liq
Стр.геол.2

 
4. Тектоника 
Тектоника 
бобида 
майдоннинг 
тектоник 
тузилиши 
таърифланади, чўкинди ва магматик жинсларнинг формациялари 
ажратилади. Боб талаба томонидан тузилган тектоник схема, 
геологик кесмалар асосида ёзилади. Таърифлаш қуйидаги тартибда 
амалга оширилади: 
1. Агар имкони бўлса ушбу ҳудуд ер пўсти структурасининг 
қанақа тектоник турига (ёки турларига) – платформали, бурмали ёки 
оралиқ (чека ботиқлик) турига мансублиги кўрсатилади. Бу 
мансублик у ёки бу структура учун характерли бўлган белгилар 
мажмуаси асосида аниқланади.
Бурмали вилоятлар учун қуйидагилар хос бўлади: 
-муайян 
системалар 
ва 
ҳатто 
бўлимларнинг 
кўплаб 
километрлар билан ўлчанадиган қалинлиги, бу қалинликнинг 
структураларга кўндаланг йўналишда кескин қисқариши; 
-антиклинорийлар ва синклинорийларга бирлашган чизиқли 
структураларнинг мавжудлиги. Бурмалар катта бурчакда ётади, 
тунтарилиб ётиш кўп кузатилади. Бурмаларнинг ўқи параллел, 
кулиссимон жойлашган бўлади, гирляндлар, данаксимон тутамлар, 
виргациялар (2-расм) ҳосил қилади; 
-магматик таналар ёриб кирган ва вулканизм жараёнлари фаол 
кечган бўлади; 
-«от думи» ва бошқа турдаги структураларни ҳосил қилувчи 
бир-бирига туташган ер ёриқлари тизими кенг ривожланган бўлади;
одатда тоғли ва кучли парчаланган рельефга эга бўлади. 
Платформаларнинг ветикал кесмасида одатда иккита структура 
қавати – ҳудуднинг геосинклинал ривожланиш босқичида ҳосил 
бўлган жинслардан тузилган фундамент ва ундан кескин 


28 
номувофиқлик билан ажралган чўкинди қопламаси ажратилади. 
Фундамент метаморфик, магматик ва чўкинди жинслардан таркиб 
топган бўлади ва унга парчаланган рельефдан ташқари бурмали 
ҳудудларга 
хос 
бўлган 
барча 
белгилар 
кузатилади. 
Платформаларнинг чўкинди қопламаси учун қуйидаги белгилар хос 
бўлади: 
-система ва бўлимларнинг ўнча қатта бўлмаган қалинлиги 
(ўнлаб ва бирнеча юзлаб метр);
-қатламларнинг субгоризонтал ва қия ётиши, антиклинал ва 
синклинал бурмалар, агар улар мавжуд бўлса, изометрик (гумбаз ва 
мульда), ёки брахиморфали. Одатда барча структура шакллари
платформаларга хос бўлган диапирли бурмалардан ташқари, унча 
катта бўлмаган ётиш бурчаги билан характерланади. 
-харитада ва геологик кесмаларда тасвирланган антиклинал ва 
синклинал бурмалар изометрик (гумбаз, мульда) ёки брахиформали 
(брахисинклинал ва брахиантиклинал) шаклларга эга бўлади. 
Антиклиналлар кўпчиликни ташкил этади. Алоҳида бурмалар 
ғовларга бирлашади. 
- магматизм фаолияти суст ифодаланган, одатда трапплар 
кўринишида бўлади; 
-ер ёриқлари учрамайди, ёки «чил-чил синган ликопча» шаклида 
бўлади; 
-рельефи одатда текисликли ва фақат кечки тектоник 
фаоллашишдагина – тоғли, парчаланган бўлади (эпиплатформа 
орогени). 
Платформали вилоятларни таърифлашда платформа ёши ва уни 
аниқлаш белгилари кўрсатилиши лозим. 
Оралиқ тектоник вилоятлар (чекка ботиқликлар) одатда бурмали 
ва платформали ҳудудларнинг орасида жойлашган бўлади. Бу 
тектоник вилоятлар ички қисмида (бурмали вилоятга туташган) 
асосан тўнтарилган, кўп ҳолларда устсурилмалар тизими орқали 
мураккаблашган мураккаб чўзинчоқ бурмалар ҳамда диапирли 
чўзинчоқ бурмалар ривожланганлиги билан характерланади. 
Ботиқликларнинг ташқи зонасида паст амплитудали гумбазсимон ва 
брахиал бурмалар учрайди, тўсиқ рифлари кенг ривожланган бўлади.
Хартада платформа (қалқон) фундаментининг фрагменти ёки ёш 
мезозоид ёки альпид бурмали вилоятларида кайнозой ёхуд бўр 
чўкинди қопламаси фрагменти тасвирланган бўлиши мумкин. 


29 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling