Германия давлати таълим тизиминг ривожлани режа: германия таълим тизими мактабгача таълим


Download 415.3 Kb.
bet2/5
Sana28.02.2023
Hajmi415.3 Kb.
#1237135
1   2   3   4   5
Bog'liq
ГЕРМАНИЯ ДАВЛАТИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

Мактабгача таълим

Германия таълим тизимида муҳим босқич ҳисобланади. Мактабгача таълим болалар боғчаси (Kindergarten)да амалга оширилади. Болалар боғчасига 3-6 ёшдан мактаб ёшигача боришади. Ривожланишдан орқада қолган ёки ёши мос босқичга етмаган болалар мактабгача синфларда (нем. Vorklassen) ва мактаблар қошидаги болалар боғчасида (нем. Schulkindergarten) тахсил оладилар. Бу боғчалар алоҳида ФЕ қоидасига кўра ёки мактабгача секторга ёки бошланғич таълим секторига бўйсинади.




Мактабгача таълим мажбурий эмас, лекин кўпгина ФЕда ривожланишда орқада қолган болалар учун мажбурий ҳисобланади. Болалар боғчалари таълимнинг қуйи босқичи ҳисоблансада, лекин у давлат тизими таркибига кирмайди. Боғчаларни маблағ билан таъминлаш турли жамоат ташкилотлари, хайрия бирлашмалари, корхоналари, хусусий шахслар, диний муассасалар зиммасида.




Германияда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларнинг 80% боғчаларга қатнайдилар.


Болалар боғчасида нутқ ўстириш, бола шахсини ривожлантириш, ижтимоий тарбия ва ўйин муҳим саналади. Ҳар йили 30-июн куни 6 ёшга тўлган болалар мактабга боришлари шарт. Биринчи дарсгача бўлган муддатда улар тайёрлов машғулотларига боришлари шарт бўлиб бу дарслар бошланғич мактабларда ўтказилади ва бир неча номга эга:

  • “Vorbereitungsahr”, “Vorschule”, “Schulnachmittage”.




Мактаб таълими


Германияда мажбурий мактаб таълими 6 ёшдан 19 ёшни ўз ичига олади, демак мактабда таълим умуман олганда 13 йилни ташкил этади. Бу муддат тугагач, имтиҳонларни муваффақиятли топшириб бўлиб, ўқувчи битирув гувоҳномасини олади ва олий ўқув юртига кириш хуқуқига эга бўлади. Германияда ҳар бир мактаб ўз Федерал Ери хокимиятига бўйсунади. Шу боис дастурлар, қоидалар ва ҳатто ўқитиш давомийлиги мамлакатнинг турли Федерал Ерида турлича.
ГФРда Федерал Ерлар таълим тизимининг асосий таркибий қисмлари учун жавоб беради. Барча давлат мактабларида ўқиш бепул. Ўқувчиларга қисман бепул ўқув қўлланмалар ва дарсликлар берилади. Диний фанларни ўқитиш мажбурий эмас. Ўқувчи 14 ёшида бу фанни ўқиш ёки ўқимасликни ўзи танлайди. Мактабларда болалар ва қизлар аралаш ўқишади. Таълим спектри Федерал Ерларнинг молиявий ёрдамидан фойдаланувчи турли ташкилотларнинг хусусий мактаблари билан тўлдириб борилади.
Германияда мактаб таълими қуйидаги мактаб типларига бўлинади:

Download 415.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling