Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


 Ўзбекистонда инсон тараққиёти концепцияси ва


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

 
2.5. Ўзбекистонда инсон тараққиёти концепцияси ва 
БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш 
йўлидаги ютуқлари 
 
БМТнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларига эътибори 
кучайиб бормоқда. Ташкилотнинг минтақамизда тинчлик ва 
барқарорликни 
таъминлаш, 
хавфсизликни 
мустаҳкамлаш, 
наркотрафик, уюшган жиноятчилик ва бошқа таҳдидларга қарши 
курашиш, экологик муаммоларни бартараф этиш ва сув-энергетика 
захираларидан унумли фойдаланиш масалаларини ҳал қилишдаги 
ҳамкорлигини юксак қадрлаймиз
3

Жаҳон иқтисодиётининг замонавий ривожланиш босқичи 
глобаллашув жараёнларининг кучайиши билан характерланади. 
Глобаллашув даври янги технологиялар соҳасида, жаҳон миқёсидаги 
савдо ва сармоя ҳаракатини ривожлантиришда катта ижобий 
ўзгаришларни амалга ошириш учун қулай имкониятлар яратади. 
Бугун инсоният кечаги кундан кўра фаровонроқ, соғломроқ ва 
билимлироқ бўлиш умиди билан яшамоқда. Бутун дунёда умумий 
3
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг БМТ саммити мингйиллик ривожланиш 
мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқидан. Халқ сўзи, 2010 йил 22 сентябрь, №184 
(5099)


50 
бошланғич таълим, чақалоқлар ва болалар ўилимини камайтириш 
борасидаги муаммолар муваффақият билан ҳал этилмоқда. 
Инсонларнинг умри узаймоқда. 
Шу билан бирга, глобаллашувнинг ижобий томонлари ва 
афзалликлари барча мамлакатлар ва минтақаларда бир хил 
кузатилмайди. Ер юзида қашшоқ ва бой мамлакатлар ўртасидаги 
тафовут билан боғлиқ муаммолардан ташқари ОИВ/ОИТС, сил, 
парранда гриппи каби хавфли касалликлар, глобал экологик 
муаммолар инсон тараққиётига тўсқинлик қилмоқда. 
Шунингдек, 2008 йилда бошланган глобал молиявий-иқтисодий 
инқироз ҳам глобаллашув жараёнининг салбий оқибатларидан бири 
бўлиб, сўнгги йилларда ривожланаётган мамлакатларда инсон 
тараққиёти борасида эришилган айрим ютуқларни шубҳа остига 
қўйиб, уларни орқага суриб юборди. 
Инсониятни тараққий эттиришдан кўзланган асосий мақсад эса 
инсонларнинг яхши даромад орттириб, имкон қадар узоқ ва соғлом 
умр кечириши ҳамда бунёдкорлик билан машғул бўлиши учун имкон 
яратадиган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик 
муҳитни яратишдан иборат. 
Инсон ривожланиши концепциясининг бошланишини инсоният 
тарихининг бошланғич даврлари, кўплаб маданий ва диний 
манбалардан топиш мумкин. Нафақат қадимдаги муаррихлар, балки 
файласуфлар ҳам (Демократ, Платон, Арасту, Лукреций ва бошқалар) 
ижтимоий ривожланиш моҳиятини англашга ҳаракат қилган. Ўрта 
асрларда яшаб ижод қилган Дидро ана шундай файласуфлар 
сирасидан. У инсонни Ер юзида энг қадрли, маданият соҳасидаги 
ютуқларнинг ягона бунёдкори, ақл соҳиби, ҳамма нарсанинг 
ибтидоси ва интиҳоси деб ҳисоблаган. Ривожланиш тимсоли тенглик 
ва ижтимоий одиллик билан чамбарчас боғлиқдир. Инсон 
ривожланиши концепциясининг асосий жиҳатларидан саналган ушбу 
дастлабки қоидани Шарқнинг буюк мутафаккир ва файласуфлари ҳам 
ўз асарларида қайд этган. Буюк Абу Али Ибн Сино таъкидлаганидек, 
«инсон айнан бошқаларнинг эҳтиёжини қондириши туфайли 
инсонлигини намоён этади ва бошқалар ҳам шу тариқа ҳаракат 
қилади. Кимдир экин экади, кимдир нон ёпади, яна кимдир тикиш 
қилса, бошқаси игна ясайди ва шу йўсинда ҳамма бир-бирининг 
эҳтиёжини қондиради»
4
. Навоийнинг фикрича, инсон — ерда 
4
Ибн-Сино. Шифо. 


51 
яратилган энг азиз ва мукаррам зот. Айнан инсон ва унинг 
манфаатлари аҳамиятлилик, зарурлик ва қадр-қимматнинг асосий 
мезонидир. Ер юзида ҳамма нарса инсон учун яратилган. «Ер юзида 
яратилган барча нарсалар, қуёш, еру-осмон, тоғлар, текисликлар, 
денгиз ва дарёлар, ўсимликлар, ҳайвонлар, гуллар, қушлар, ҳаво, 
олов, йил фасллари, яъни табиат гўзалликлари, унинг битмас-
туганмас бойликлари инсонга хизмат қилиш учун мўлжалланган»
5

Берунийнинг таъкидлашича, мамлакат фаровонлиги ундаги илм-
фаннинг аҳволи, тараққий этишига ҳам боғлиқ. Унинг фикрича, 
инсоннинг энг катта бахти билимга эгалигидир, чунки унга ақл 
берилган. Бахтни ана шундай тушунишгина жамиятда тинчлик ва 
хотиржамликка олиб келади. «Инсон ҳақиқий роҳат-фароғатга етгани 
сари унга етишга бўлган интилиши кучайиб боргандагина ўша 
фароғатни чин дилдан ҳис қилади. Инсон руҳи ўзи билмаган нарсани 
англаганида ҳам ана шундай ҳолат рўй беради», инсоннинг энг олий 
бурчи эса бошқалар, айниқса, камбағалларга ғамхўрлик қилишидир
6

Инсон ривожланиши концепциясининг замонавий тушунчасига 
иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати Амартьи Сеннинг 
«Ривожланиш имкониятларни кенгайтириш демакдир» деб номланган 
асарида чоп этилган назарий ишланмалари катта таъсир кўрсатди. Бу 
асарда у ривожланиш жараёнини фақат моддий ёки иқтисодий 
фаровонликнинг 
ошиши 
сифатида 
эмас, 
балки 
инсон 
имкониятларини кенгайтириш жараёни сифатида кўриб чиқди. А. Сен 
мазкур жараённи кўплаб вариантлар орасидан энг мақбулини танлаб 
олиш учун инсон эркинлигини кенгайтириш билан боғлади. А. Сен 
концепцияси асосида ривожланишга инсонга эътибор қаратилган 
жараён сифатида таъриф берилди. Натижада Ушбу ғоялар БМТ 
Ривожланиш дастури экспертлари гуруҳи томонидан бирлаштирилиб, 
илк бор 1990 йилдаги Инсон ривожланиши тўғрисидаги маърузада 
тақдим этилди.
Инсон ривожланиши концепциясининг асосий қоидаси одамлар 
нафақат иқтисодий ривожланиш воситаси, балки унинг асосий 
мақсади ҳисобланишини тақозо этади. «Инсон ривожланиши — 
одамлар ўз салоҳиятини тўлиқ ривожлантириб, ўз эҳтиёж ва 
манфаатларига мувофиқ сермаҳсул ижодий ҳаёт кечира оладиган 
атроф-муҳитни яратишдир. Танлаш имкониятини кенгайтириш учун 
янги имкониятлар яратиш жуда муҳим ҳисобланади. Инсон 
5
В. Ю. Зоҳидовнинг «Алишер Навоий ғоялари ва образлари олами» китобидан, Тошкент, 1961.
6
Беруний. Минерология 


52 
ривожланишининг энг асосий шарти узоқ ва соғлом турмуш 
кечириш, яхши хабардор бўлиш, муносиб ҳаёт кечириш учун зарур 
маблаққа эга бўлиш, жамият ҳаётида иштирок этиш имкониятидан 
иборатдир»
7

Инсон ривожланиши концепцияси иқтисодий ривожланишнинг 
анъанавий назариясига зид эмас. Бироқ у иқтисодий ривожланишни 
нафақат иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш, балки инсон 
ривожланишига ҳам қаратган ҳолда уларнинг чекланганлиги ва 
ижтимоий муносабатлардан муайян даражада узилиб қолишининг 
олдини олади. Иқтисодий ўсиш ва инсон ривожланиши мактаблари 
ўртасидаги тафовут шундан иборатки, иқтисодий ўсиш ўз 
эътиборини фақат бир нарса, яъни даромад олишни кенгайтиришга 
қаратса, инсон ривожланиши инсон танловини — у хоҳ иқтисодий, 
ижтимоий, маданий ёки сиёсий танлов бўлсин, кенгайтиришни ўз 
ичига олади. 
Концепция инсон ривожланишига икки ёқлама ёндашувни 
кўриб чиқади: биринчиси — бу саломатликни мустаҳкамлаб, билим 
эгаллаш ва касбий кўникмаларни такомиллаштириш орқали инсон 
имкониятларини кенгайтириш: иккинчиси — бу одамларнинг ишлаб 
чиқариш мақсадлари, маданий, сиёсий фаолият ва дам олиш учун ўзи 
эгаллаган қобилиятдан фойдаланиш жараёнидир. Шундай қилиб, 
Ушбу концепция инсон ривожланишини фақат ишлаб чиқариш 
фаолияти учун ресурсларни шакллантириш ва моддий бойликни 
кўпайтиришга йўналтирмаган. 
Даромад, инсон ривожланиши концепциясига кўра — гарчи 
жуда кам бўлсада, инсон эгалик қилишни истайдиган танловлардан 
бири, холос. Бироқ бу инсон ҳаётининг мураккаблиги ва хилма-
хиллигини белгилай олмайди. Бунда саломатлик, таълим, яшаш 
муҳити, ҳаракатлар ва сўз эркинлиги ҳам муҳим ўрин тутади. Шу 
боис ривожланиш даромад ва бойликни оширишдан кўра кўпроқ 
бўлиши даркор. Унинг мақсади фақат одамлар бўлиши керак. 
Даромад энг сўнгги мақсад эмас, балки иқтисодиёт, ижтимоий 
фаолият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда одамлар 
имкониятларини кенгайтириш воситаси ҳисобланади. 
Инсон ривожланиши концепцияси унумдорлик, тенглик, 
барқарорлик, имкониятларни кенгайтириш каби тўртта асосий 
унсурни ўз ичига олади.
8
Инсон ривожланишининг вазифаси ҳар бир 
7
Инсон ривожланиши тўғрисида маъруза, 2001 й 
8
Инсон ривожланиши тўғрисида маъруза, 1995 й. 


53 
инсон ўз қобилиятини ривожлантира оладиган муҳитни яратишдан 
иборат ва бундай ривожланиш имкониятлари янада кенгайтирилиши 
лозим.
Шу тариқа инсон ривожланишининг асосий мақсади одамларни 
моддий фаровонлик билан таъминлаш, соғлом ва бунёдкорлик 
ҳаётидан етарлича баҳра олиш имкониятини берадиган сиёсий, 
иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳамда экологик муҳитни яратишдан 
иборат. 
Инсон ривожланиши концепцияси пайдо бўлиши билан деярли 
бир пайтда бутун дунёда одамлар ҳаётини яхшилаш борасидаги 
ютуқларни миқдорий баҳолаш муаммоси ҳам юзага келди. 1990 
йилдан бошлаб, инсон ривожланиши тўғрисидаги йиллик маърузалар 
Инсон ривожланиши индексини (ИРИ) чоп этмоқда. Мазкур индекс

бу 
кўплаб 
мамлакатларда 
одамлар 
фаровонлигини 
соддалаштирилган 
шаклда 
баҳолашдир. 
ИРИ 
инсон 
ривожланишининг учта жиҳатини таркибий баҳолайди ва кўплаб 
мамлакатлар, минтақалар, умуман дунёда инсон ривожланиши 
борасида юксалиш мониторингини тахминий баҳолаш сифатида 
хизмат қилади.
Инсон ривожланиши индекси қуйидагилардан иборат: 
- кутилаётган умр кўриш давомийлиги индекси, уни маълум 
даражада мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими ва ижтимоий 
таъминот аҳволининг кузгуси деб ҳисоблаш мумкин; 
- ёши катта аҳолининг саводхонлик даражасини, аҳолининг 
бошланғич, ўрта ҳамда олий таълим билан қамраб олинишини акс 
эттирувчи ва шу тариқа мамлакатда таълим тизими аҳволини ифода 
этувчи таълим даражаси индекси; 
- мамлакат фуқаролари даромади даражасини акс эттирувчи аҳоли 
жон бошига ялпи ички маҳсулот индекси (харид қобилияти паритети 
бўйича АҚШ доллари ҳисобида). 
Инсон ривожланиши концепцияси ва стратегиясини фақат ИРИ 
доирасида чекламаслик жуда муҳимдир. Инсон ривожланиши 
индексининг таълимни кенгайтириш, соғлик ва узоқ умр кўришни 
яхшилаш, шунингдек, даромадни кўпайтириш каби инсон 
ривожланиши мақсадларини баҳолайдиган жамланма индекс 
сифатидаги муваффақияти ушбу концепцияни тор доирада изоҳлашга 
оид тушунчанинг мустаҳкамланишига олиб келди. Инсон 
ривожланиши концепцияси уни баҳолаш бирлигидан (ИРИ) кўра анча 
кенглиги тушунтирилишига қарамай кўпинча бу концепцияни инсон 


54 
ривожланиши 
индексига 
қиёслашади. 
Инсон 
ривожланиши 
концепцияси — бу асосий эътибор марказида инсон ҳаётий танлови 
имкониятларини кенгайтириш турадиган ижтимоий тараққиётни 
тушунишга сифатли янги ва истиқболли ёндашувдир. ИРИнинг 
асосий мақсади «инсон ривожланишини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки 
даромадлар доирасидан четга чиқадиган параметрларни беришдан 
иборатдир. ИРИ инсон фаровонлиги йўлидаги ўзгаришлар ва турли 
минтақаларда 
эришилган 
юксалишни 
таққослаш 
мезони 
ҳисобланади».
9
Инсон ривожланиши концепциясининг назарий ва амалий 
жиҳатлари БМТ Ривожланиш дастури томонидан ҳар йили чоп 
этиладиган инсон ривожланиши тўғрисидаги глобал маърузаларда ўз 
аксини топмоқда.
Инсон тараққиёти концепциясини ривожлантиришда 2000- 
йилда бўлиб ўтган БМТнинг Мингйиллик Саммитида “Мингйиллик 
Декларацияси”нинг қабул қилиниши алоҳида аҳамият касб этади. 
Мазкур муҳим тарихий хужжат ХХI 21 асрга мўлжалланган Глобал 
кун тартибини белгилаб берди ҳамда Мингйиллик ривожланиш 
мақсадлари (МРМ) сифатида маълум бўлган қуйидаги саккизта аниқ 
мақсадга эришишга қаратилган вазифаларни қўйди: 
Дастлабки етти мақсад барча кўринишлардаги: очлик, 
даромаднинг етарли даражада бўлмаслиги, таълим ва тиббий хизмат 
сифати пастлиги, гендер тенгсизлик ва атроф муҳит аҳволининг 
ёмонлашуви кўринишидаги камбағаллик даражасини пасайтиришга 
қаратилган бўлса, сакказинчи мақсад бунга эришиш воситасидир. 
МРМ жаҳон ҳамжамиятининг 2015 йилгача бўлган давр учун 
глобал лойиҳа бўлиб, у жаҳондаги барча мамлакатларга нисбатан 
татбиқ этилади. 
Минг йиллик ривожланиш мақсадлари инсон тараққиёти 
концепцияси билан ҳамоҳанг бўлиб, бу борадаги давлат сиёсати 
тегишли устуворликларни белгилаб олишни талаб қилади. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling