Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/119
Sana10.11.2023
Hajmi1.94 Mb.
#1764921
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Y
IM
X
Ташқи савдо айланмасининг Ялпи ички маҳсулотга бўлган 
миқдор коэффициенти қуйидагига тенг: 
Y
IM
X
E




)
(
Е –ялпи ички маҳсулотга ташқи савдо коэффицентининг 
эгилувчанлиги; 
(Х + IМ) –экспорт ва импортнинг аниқ вақтларда ўсиши; 
Y –ялпи ички маҳсулотнинг худди шу вақтда ўсиши. 
Иқтисодий ривожланиш даражаси ўсган сари хомашё ва энергия 
харажатлари камаяди ва табиий хомашё ўрнига кўпроқ сунъий 
хомашё маҳсулотлари ишлатилади. Миллий даромадни мамлакат 
аҳоли сонига мос келиши даражаси билан бир неча гуруҳга бўлинади: 
1. Миллий 
даромад аҳоли жон бошига мос келадиган 
мамлакатлар. Уларга Ғарбий Европа мамлакатларини (Албания, 
Греция, собиқ Югославиядан ташқари) ва шунингдек АҚШ, Канада, 
Япония, Исроил, Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия, Қувайт, БАА 
каби давлатларни киритиш мумкин; 
2. Миллий даромади ўртача даражадаги аҳоли сонига мос келиши 
750 дан 8500 долл.ни ташкил қилган мамлакатлар гуруҳи. Ушбу 
гуруҳга 80 дан ортиқ давлат – Греция, Жанубий Африка 


17 
Республикаси, Лотин Америкаси мамлакатлари (Венесуела, Бразилия, 
Уругвай, Тринидат, Тобаго ва бошқалар), Марказий ва Шарқий 
Европа мамлакатлари киради. Ўз навбатида ушбу давлатлар икки 
гуруҳга (юқори ва ўртача даромадга эга бўлган мамлакатлар гуруҳи 
17 та ва қуйи ва ўрта даражали миллий даромадга эга бўлган 
мамлакатлар гуруҳи) бўлинади; 
3. Паст даражали миллий даромадларга эга бўлган мамлакатлар 
гуруҳи. Ушбу мамлакатлар гуруҳига 60 дан ортиқ давлатлар 
(Ҳиндистон, Хитой, Покистон каби давлатлар) киради. 
4. Ишлаб чиқаришда иқтисодий ривожланишнинг интенсив тури 
сифатли маҳсулотларни кўплаб миқдорда ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ. Бу ҳолда ишлаб чиқариш воситаларини, шунингдек ишчи 
кучини такомиллаштириш лозим. 80-90-йилларда жаҳон иқтисодиёти 
ривожланишида интенсив ривожланиш тури кенг қўлланиб келинган 
(сифатли маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш орқали). 
Импорт товарларига талаб коеффицентининг эгилувчанлигини 
тушаётган даромад орқали билиш мумкин, яъни ялпи ички маҳсулот 
1 баробар ошганда импортга бўлган талаб коэффиценти шунга 
боғлиқ. Жойлардаги давлатлар қай даражада кўп экспорт моллари 
ишлаб чиқарса, ушбу давлатлар иқтисодиёти шунчалик ривожланиши 
ёки аксинча бўлиши мумкин.
Иқтисодиётнинг очиқ фаолият юритиши давлатларнинг халқаро 
меҳнат тақсимотида иштирок этиши ва шунингдек тузилмаларни 
ташкил этиши билан ҳам узвий боғлиқдир. Иқтисодиётнинг очиқ 
фаолият юритишига мамлакатларнинг капитал ва ресурслар ҳажми ва 
ички тузилма талаблари ҳам катта аҳамиятга эга. 
Жаҳон иқтисодиётида тизимчаларнинг асосий белгиларидан бири 
– тизимларнинг иқтисодий потенциал имкониятларга эгалиги. Бу 
белгилар ишлаб чиқариш ҳажмига, аҳоли сонига, ҳудуднинг катта-
кичиклигига, ер ости ресурсларининг бойлигига ҳам боғлиқдир. 
Шунинг учун ҳам Хитой, Ҳиндистон асосли равишда алоҳида бир 
тизимча сифатида фаолият юритади. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling