Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов
Тарифлар ва савдо (ГАТТ-1994) бўйича бош битим ва у билан
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011
Тарифлар ва савдо (ГАТТ-1994) бўйича бош битим ва у билан
боғлиқ бўлган битимлар қуйидагиларни ўз ичига олади: Ўзаро юк ташиш инспекцияси бўйича битим; Техник бартерлар ва савдо бўйича битим; Санитар ва фито санитар ҳолат бўйича битим; Инвестиция савдо аспектлари ҳолати бўйича битим; Тўқимачилик ва кийим-кечак бўйича битим; Қишлоқ хўжалиги бўйича битим; Қоидаларнинг келиб чиқиши бўйича битим; Хизматлар савдоси. Хизматлар савдоси бўйича бош битим (GATS) Интеллектуал ресурслар ҳуқуқи (IPRS). Интеллектуал ресурслар савдоси бўйича битим ўз навбатида: Чегараланган иштирокчилар сонига эга секториал савдо битимга; Фуқаро авиатехникаси бўйича битимга; Давлат харидорлари тўғрисидаги битимларга бўлинади. 2001 йилнинг ноябрида Доха шаҳрида (Қатар) БСТнинг 4- вазирлар конференцияси бўлди. Унинг натижасида “Доха тараққиёт тартиби” савдо музоқараларининг янги раунди босқичи тўғрисида қарор қабул қилинди. Конференцияда дунё савдо тизимининг либерализацияси бўйича қўйидаги асосий мавзулар- хизматлар, саноат моллари савдоси тарифлари, интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо томонлари, қишлоқ хўжалигида ички қўллаб-қувватлаш ва экспортга субсидиялар бериш, “Сингапур муаммолари”, савдо ва инвестиция, рақобат борасида сиёсат, давлат харидларида транспарентлик, савдо ҳамкорлиги, савдо ва атроф-муҳит муаммолари каби мавзулар кўриб чиқилди. Бу муаммолар бўйича турли қарашлар концепцияси билан боғлиқ бўлган жаҳоннинг 148 мамлакатни савдо вазирликлари 2003 йилнинг 10-14 сентябрида Мексиканинг Канкун шаҳрида бўлиб ўтган БСТнинг 5- вазирлар конференцияси чоғида савдо тизимини эркинлаштириш билан боғлиқ бўлган ягона фикрга кела олмадилар. 1994 йилнинг июнидан бери Ўзбекистон ГАТТ-БСТ кузатувчи бўлиб келмоқда. 1994 йилнинг декабрида Ўзбекистон Республикаси ГАТТ-БСТга тўла аъзо бўлиши истагида ариза берди. 95 Ариза ижобий кўриб чиқилгандан кейин 1995 йилнинг январида БСТ томонидан аъзо бўлиш масалалари бўйича назорат гуруҳи тузилди. 1998 йилнинг сентябрида Австралия, ЕИ, Янги Зеландия ва АҚШ мамлакатлари томонидан БСТ котибиятига берилган саволларга Ўзбекистон томонидан ташқи савдо режими асосида меморандум тақдим этилди. Ўзбекистонда БСТ самарали иш олиб бориши учун мамлакатда БСТ бўйича комиссия идораси тузилди. 2002 йилнинг 17 июлида Женевада (Швейцария) Ўзбекистон Республикасини БСТга аъзо бўлиши масаласини кўриб чиқиш учун шу гуруҳнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда асосан Ўзбекистон Республикасини ташқи савдо режими бўйича меморандуми ҳолати кўриб чиқилди. Шу гуруҳнинг раиси бўлиб 2002 йилда жаноб Алехандро Дел Ла Пеньени ўрнига келган жаноб М.Супер Аманиам (Малайзия) иш олиб борди. Бу мажлиснинг якуни сифатида БСТга аъзо мамлакатлар АҚШ, Австралия, Жанубий Корея Республикасининг вакиллари томонидан меморандумга ёзма саволлар ва шарҳлар тақдим этилди. Шунингдек ЕИ, Канада ва Швейцария вакиллари томонидан эса божхона тарифларини туширилиши талаб қилинди. Хуллас, хозирги кунда кўриб чиқилган меморандум масалалари бўйича Ўзбекистоннинг ТИАИСВнинг структуравий бўлинмалари, шунингдек бошқа вазирлик ва республика идоралари томонидан қизғин тайёрганлик ишлари олиб борилмоқда. БСТга кириш учун муҳим бўлган акт материалларини тайёрлаш мақсадида республика вазирлигида қуйидаги ишчи гуруҳлар ташкил этилди: Санитар ва фитосанитар чоралар кўриш ва савдода техник бюролар бўйича БСТ битими доирасидаги тасвирий муаммолар рўйхатини тузиш; Қишлоқ хўжалигида экспорт субсидиялар ва ички қўллаб қувватлаш тўғрисида ахборот тайёрлаш; Интеллектуал мулк ҳуқуқи савдо аспектлари бўйича БСТ битими доирасида ахборот тайёрлаш; Товарларга тариф беришлари ва хизматларга мажбуриятлар бўйича таклифлар тайёрлаш; БСТ битимига мувофиқ миллий қонун чиқаришга ўзгартиришлар киритиш; 96 Ўзбекистоннинг БСТга кириш тўғрисидаги чақириқда иқтисодиётнинг турли секторларида бўладиган натижаларни баҳолаш бўйича тадқиқотлар олиб бориш. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling