Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

 
Назорат учун саволлар: 
1.Савдо ва иқтисодий муносабатларни моҳияти ва ривожланиш 
босқичларини таснифлаб беринг. 
2. Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш механизими, 
моҳияти ва мақсади қандай? 
3. Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш бўйича халқаро 
ташкилотлар таснифи ? 
4. Савдо ва ривожланиш бўйича БМТ анжумани (ЮНКТАД) 
5. Бутун жаҳон савдо ташкилоти (ВТО) 
6. БСТга аъзо бўлиш босқичларини характерлаб беринг. 
7. ГАТТ қандай ташкилот ?
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


97 
5-мавзу. Жаҳон товарлар бозорини тартибга солиш бўйича 
ҳукуматлараро ташкилотлар 
1. Нефть маҳсулотлари бозорини тартибга солиб турувчи
халқаро ташкилотлар 
2. Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича халқаро ташкилотлар (МОК, 
МОКК, МОС, МСОМ, МСЗ) 
3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини тартибга солувчи 
ташкилотлар 
 
Жаҳон товарлари бозоридаги кўптомонлама тартибга солиш хом-
ашё товарлари ишлаб чиқарувчи, экспортёр ва импортёр мамлакат 
ҳукуматлари томонидан жаҳон товарлар бозорларини халқаро 
мехенизмларни ва мос ташкилий шаклларни яратиш орқали 
барқарорлаштиришга йўналтирилган келишув асосидаги ҳатти-
ҳаракатларни амалга оширилишини назарда тутади. 
Жаҳон 
товарлар 
бозорини 
кўптомонлама 
тартибга 
солишнинг мақсадлари: 

Хом-ашё ресурсларини ишлаб чиқиш ва истеъмолини 
пропорционал ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш 

Хом-ашё товарлари билан халқаро савдода қатнашувчи, 
экспортёр ва истеъмолчиларнинг жаҳон бозорига чиқишларидаги 
сиёсатини мувофиқлаштириш; нархларни барқарорлаштириш; хом-
ашё ва тайёр саноат маҳсулотларига ўзаро маъқул бўлган нархлар 
нисбатини ўрнатиш йўли билан меъёрга келтириш. 
Хом-ашё ишлаб чиқарувчи ва экспортёр мамлакатларнинг 
ҳукуматлараро ташкилотлари 60-йилларда асосий хом-ашё етказиб 
берувчи мамлакатларнинг ташаббуслари асосида, уларнинг табииё 
ресурслар устидан миллий назоратини мустаҳкамлаш ва хом-ашё 
товарлар бозоридаги нархларни барқарорлаштириш мақсадларида 
ташкил этила бошлади. Ҳозирда нефть, мис, боксит, темир рудаси
симоб, вольфрам, қалай, кумуш, фосфат, табиий каучук, тропик 
жинсдаги ёғоч, тери, кокос маҳсулотлари, жут, пахта, мурч, какао, 
кофе, чой, шакар, банан, ерёнғоқ, цитрус мевалар, гўшт ва ўсимлик 
ёғи экспортёрлари давлатлараро ассоциациялари мавжуд. Товар 
ассоциациялари ҳисобига жаҳон экспортининг тахминан 20 % ҳамда
хом-ашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилишининг 55 %
тўғри келади. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling