98
5.1. Мамлакатлар нефть сиёсатини тартибга солиб турувчи
халқаро ташкилотлар
Нефть экспортёри мамлакатлари ташкилоти
OPEC – халқаро ҳукуматлараро ташкилот (шунингдек “картель” деб
ҳам аталади) бўлиб, нефтнинг нархини барқарорлаштириш
мақсадларида нефт ишлаб чиқарувчи
йирик давлатлар томонидан
ташкил этилган. Аъзолари 12та: Иран, Ирак, Кувейт,
Саудия
Арабистони, Венесуэла, Катар, Ливия, Бирлашган Араб
Амирликлари, Жазоир, Нигерия, Эквадор ва Ангола. Штаб квартира –
Венада жойлашган. Бош котиб (2007 й.дан) – Абдалла Салем аль-
Бадри.
ОПЕК 1960 йил 10-14 сентябрдаги Бағдод
анжуманида ташкил
этилган. Дастлаб ташкилотга Эрон, Ироқ, Қувайт, Саудия
Арабистони ва Венесуэла (ташаббускор) кирди. Кейинчалик яна 9
таси қўшилди: Катар (1961), Индонезия (1962—2008, 1 ноябрь 2008
й.да ОПЕКдан чиқди), Ливия (1962), Бирлашган Араб Амирликлари
(1967), Жазоир (1969), Нигерия (1971), Эквадор (1973—1992, 2007),
Габон (1975—1994), Ангола (2007).
Мақсадлари:
• аъзо мамлакатлар нефт сиёсатини мувофиқлаштириш ва
бир
ҳиллаштириш (унификация);
• уларнинг қизиқишларини индивидуал ва коллектив ҳимоя
воситаларини кўпроқ эффектли бўлганини аниқлаш;
• тебраниш натижасида ва зарар етказмаслик натидасида жаҳон
нефт бозорида нархини барқарорлигигини таъминловчи усул ва
воситаларини излаш;
• Доимий равишда нефт ишлаб чиқарувчи
мамлакатлар
қизиқишларини инобатга олган ҳолда керакли равишда эътибор
қаратиш ва қуйидагиларни таъминлаши лозим:
• нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатлар даромадини барқарорлиги;
• истеъмолчи
мамлакатларни эффектив, рентабел ва мунтазам
таъминлаш;
• нефт саноатига қилинган инвестицияларидан
одилона фойда
кўриш;
• хозирги ва келажак авлодни ўйлаган ҳолда атроф муҳитни
ҳимоя қилиш.
Тузилиши:
1. Конференция, қўмиталар.
99
2. Бошқарувчилар Кенгаши.
3. Котибият, Бош котиб.
4. ОПЕК иқтисодий комиссияси.
ОПЕК аъзо-давлатлари жаҳон нефть заҳираларининг 2/3 қисмини
назорат қилади. Уларнинг ҳиссасига умумжаҳон
нефть ишлаб
чиқаришнинг 40 %и ва жаҳон экспортининг ярми тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: