Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов


Download 1.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/119
Sana24.12.2022
Hajmi1.94 Mb.
#1056252
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   119
Bog'liq
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011

Банк бюжети манбалари: 


173 
- Аъзо мамлакатларнинг акциялари ҳисобига 
- Аъзолик бадали ҳисобига 
- АфТБ нинг берган заёмлари фоизлари ҳисобига 
- Халқаро капитал бозорида тушган манбалар ҳисобига 
Кредитлаш шартлари ва кредитланадиган мамлакатлар: 
Бу банк тўловга ликвидлилиги юқори бўлган мамлакатларга 
кредит беради. Ҳозирда юқори рискли Либериа ва Конго ДР каби 
давлатлар кредитга муҳтож ҳисобланади. 53 Африка давлатларидан 
фақат 14 таси банкнинг кредитлаш дастурига тушган. Қолган 39
мамлакатни Африка тараққиёт фонди кредитлайди.1997 йилда Тунис 
Маракко ва ЖААР га етти турдаги кредитлар берилганди. 1996 
йилда банк даромади 149 млн долл.ни ташкил этганди. 
10.8 
Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти 
ва иттифоқи (ЭКОВАС, УЭМОА) 
 
Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти 
(ЭКОВАС) 
1975 йилда Лагосда Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий 
бирлашмаси Келишувига асосан имзоланиб, 1976 кучга кирган. 1993 
йилда Келишувга интеграция жараёнларини чуқурлаштириш 
мақсадида ўзгартириш киритилган. 
Мақсадлари:
- Ғарбий Африкада иқтисодий бирлашма тузишга борувчи 
ҳамкорлик ва интеграцияга кўмаклашиш; 
- Ғарбий Африка халқларининг ҳаёт даражасини кўтариш; 
- Иқтисодий барқарорликни кучайтириш ва сақлаш; 
- Африка минтақасини ривожлантириш ва аъзо давлатлар 
ўртасидаги алоқаларни ривожини мустаҳкамлашга кўмаклашиш; 
- Ғарбий Африка мамлакатлари халқларининг маданияти ва 
таълим даражасини кўтариш. 
Принциплари:
1. Аъзо давлатлар тенглиги ва мустақиллиги.
2. Бирдамлик ва жамоавийликни таъминлаш. 
3. Давлатлар аро ҳамкорлик, сиёсий ва интеграцион дастурларни
мувофиқлаштириш.
4. Аъзо давлатлар бир-бирига хужум қилмаслик. 
5. Ҳудудий тинчликни, хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш.


174 
6. Тинч хаёт тарзига кўмаклашиш, қўшни давлатлар билан актив 
ҳамкорлик қилиш ва аъзо давлатлар ўртасида баҳсларни тинчлик 
йўли билан ҳал этиш.
7. Халқлар ва инсон ҳуқуқларини тан олиш, ҳимоя қилиш ва қўллаб-
қувватлаш.
8. Ривожланишда барчанинг иштироки ва иқтисодий ва ижтимоий
ҳақонийлик.
9. Демократиктизимли бошқарувга кўмаклашиш. (Сиёсий принцплар 
Декларацияси Абуджа, 1991 й.) 
10. Фойда ва оғирликни одил ва тенг тақсимлаш. 
Тузилиши:
1. Бирлашма Парламенти Сообщества. 
2. Ҳукумат ва давлат бошқарувчилари Кенгаши.
3. Вазирлар Кенгаши. 
4. Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаш.
5. Бирлашма суди, Арбитраж суди. 
6. Бажарувчи котибият.
7. Ривожланиш, компенсация ва ҳамкорлик Фонди
8. Маҳсус техник комиссия. 

Download 1.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling