Гидропоника усулининг афзалликлари


Хулоса, таклиф ва тавсиялар


Download 18.83 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi18.83 Kb.
#1506042
1   2   3   4
Bog'liq
Мақола ёзиш намунаси

Хулоса, таклиф ва тавсиялар. "Правда востока" газетасининг ёзишича, намунавий иссиқхонани қуриш жараёнида қуёшнинг ҳаракатланиши эътиборга олинди ва қурилма тўлиқ автоматлаштирилган. Оператор биргина тугмачани босиб, деразаларни очиши ва ёпиши, ҳароратни ошириши, сув қуйишни бошқариши мумкин. Гидропоника сабзавот етиштириш бўйича бутун дунёда муваффақият қозонган усул ҳисобаланди, - дейди ТДАУ илмий ишлар бўйича проректори Мақсад Одилов - Бундай иссиқхоналарда етиштирилаётган ўсимликлар ўғитларга муҳтож эмас, улар шундоқ ҳам касалликларга чидамли ва юқори ҳосил беради. Мисол учун бир туп помидор ўсимлигидан 10-15 кг ҳосил олиш мумкин.
Унинг таъми табиий шароитда етилган помидордан асло қолишмайди.
Гидропониканинг асосий афзалликлари:
- тупроқ ва гўнгдан умуман фойдаланилмайди;
- минерал ўғитларнинг самарадорлиги юқори бўлади;
- сув 60-70% гача иқтисод қилинади;
- иссиқлик оддий иссиқхоналарга нисбатан 25-30% гача тежалади;
- сабзавот экинларини пишиб етилиш даври 20-30 кунгача қисқаради, ҳосил бериш даври эса 50-60 кунгача узаяди;
- ҳосилдорлик оддий иссиқхоналардагига нисбатан 2-2,5 баробар кўп;
- ерни экишга тайёрлаш талаб қилинмайди;
- умумий экологик муҳитга салбий таъсири йўқ
Иссиқхона каркас типидаги ярим айлана метал конструкцияли бўлиб, тепа қисми, ён томонлари ва ер юзаси махсус полеетилен плёнка билан қопланган. Ўсимликни қуёш иссиқлиги таъсиридан ҳимоя қилувчи, алюминли пардалар, иссиқликни сақловчи ўнг, чап, орқа ва тепа пардалар мавжуд. Шунингдек, ўнг, чап ва орқа ён томонларидаги тўрлар бор.
Иссиқхонада ҳаво намлигини тартибга соливчи туманлатгич ускунаси, шамоллатиш тизими, ҳаво харорати, намлиги ва иссиқликни ўлчовчи датчиклар ўрантилган.
Демак, хулоса қилиб айтадиган бўлсак бугунги кунда юртимиз қишлоқ хўжалигида замонавий техналогиялардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Кўп тармоқли фермер хўжалкларида айнан Гидропоника усулида иссиқхонлар ташкил этилиб, бу борада тадбиркор ва фермерларга имтиёзлар берилмоқда. Натижада юртимизда мавжуд лалми ерлардан унумли фойдаланаиб, сувдан оқилона фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.



Download 18.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling