Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси
Download 0.97 Mb.
|
Gimanstika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактабда гимнастика машулотлари ташкили, мазмуни ва методикаси”.
Сафланишлар.
Дарсдан олдин гуруҳ ёки синфни сафлаш керак. Бунинг учун алоҳида буйруқлар бор. а) Шеренга бўйича сафланиш. Шеренгага сафланиш учун аввало ўқитувчи олдига юзи билан туриши керак. “Ростлан”, ўнг фланг турган нуқтадан буйруқ беради “бир, икки, ёки учта ва ҳоказо бир қаторда сафланади”. Гуруҳ ўқитувчидан чапда сафланади. б) Колоннага сафланиш. Сафдан (колоннага) деган команда берилади. Ўқитувчи команда бериб, ўзи “Рослан” командасига туради орадаги масофа жойга нисбатан 1 қадам бўлиши керак. Гуруҳ ўқитувчининг орасидан сафланади. в) айлана блиб туриш учун : “Айланага туринг” командаси берилади. Жойда туриб сафдаги командалар. Рослан. Текислан. Эркин (малкай) Ўнг (чап) - эркин Тўхта. Чап-га Ўнг-га Айлан. “Мактабда гимнастика машулотлари ташкили, мазмуни ва методикаси”. Ўқувчиларда ҳаракатлантирувчи вазифани шакллантириш ва такомиллаштириш. Ўқувчиларни гимнастик машқларига ўргатиш методикаси. Гинастика дарси тузилиши. Жисмоний хислатларнинг ривожланиши. Гимнастика дарси вақтини тақсимлаш. Адабиётлар. А.Г.Брыкин, А.М.Шлемин - Гимнастика. ЖМИ дарслиги. М.1989й. В.М.Смоленский. гимнастика ва уни ўқитиш методикаси, ЖМИ дарслиги, М.1987й. Л.П.Орлов. Гимнастика, дарслик М.1988й. В.Д.Палыга. Гимнастика. Пед. олий ўқув юрти спорт фак. талабалари учун ўкув қўлланма. М.1982й В.И.Филлипович. Гимнастика назарияси ва методикаси М.1981й Мактабда жисмоний тарбия турли воситалар ёрдамида амалга оширилади. Булар ичида гимнастика энг мухим воситалардан бири ҳисобланади. Гимнастика барча ёшдаги гуруҳ болалари жисмоний тарбиясининнг ҳаммабои ва самарали воситаси. У шуғулланувчилар барча ривожлантиришга, улар соғлиғини яхшилаш ва қад ростлиги ва ўқувчилар ҳаракатлантирувчи вазифаларини шакллантиришга йўналтирилган.
Ўқувчилардаги ҳаракатлантирувчи анализаторлар бир неча йиллар мобайнида такомиллаштирилади. 7-14 ёшдан бошлаб ҳаракатлантирувчи анализатор фаол ривожланади. 13-14 ёшларга келиб у юқори даражага эришади. Атроф-муҳит таъсири остида бўладиган ва ҳаракатлантирувчи фаолият тартиби билан боғлиқ бўлган болалар ва ўсммрлардаги ҳаракатлантирувчи вазифани шакллантиришда биологик омилларга эътибор бериш лозим. Акселерация - тана бўйлама бўғинларининг жадал ўсиши, у жисмоний ривожланиш ва муфоқлаштирувчи фаолиятга катта таъсир кўрсатади. Ҳаракатлантирувчи вазифанинг шаклланиши ва такомиллашувини педагогик омил асосий белгиларини татбиқ қилиш йўли билан амалга ошириш мумкин. Педагогик омилнинг биринчи белгиси ҳаракатлантирувчи ҳаракатларга ўргатиш ҳисобланади. Ўқувчиларни асосий гимнастика турли машқларига ўргатиш ҳаракатлантирувчи вазифа шаклланишига ёрдам беради. Иккинчи белги - жисмоний хислатлар ривожланиши даражаси. Ўқувчиларда 7-10 ёшда тезлик, эгилувчанлик ва чаққонлик, 11-13 ёшда тезлик кучи, 15-16 ёшда эса энг берган куч ва чидамлиликка эътибор берган ҳолда бир хилда тарбиялаш керак. Ҳаракатлантирувчи вазифани шакллантиришдаги учинчи белги (мухим қобилиятга ўргатиш, бўшлиқда вақт ва мушак ҳаракатлари даражасига кўра ҳаракатларни аниқ баҳолаш ҳисобланади. Ҳаракатлантирувчи анализатор фаолиятини фақат жисмоний машқлар ёрдами билан махсус ўргатишда такомиллаштириш мумкин. Бундай қобилиятларни тарбиялаш учун тана қисмлари билан содда ва мураккаб қилишлар, юриш, югуриш, сакраш, узоқликка отиш, мувозанат, осилиш ва таяниш машқлари, юқорига чиқиш ишлатилади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling