Режа - Кириш
- Иқлимий омилларнинг оқим ҳосил бўлишига таъсири.
- Дарё ҳавзаси рельефининг оқим ҳосил бўлишига таъсири
- Тупроқ қопламининг оқим ҳосил бўлишига таъсири
- Ўсимлик қопламининг оқим ҳосил бўлишига таъсири
- Инсон хўжалик фаолиятининг дарё оқимига таъсири.
-
Кириш - Дарё оқими ёмғир сувлари ҳамда тоғлардаги қор ва музликнинг эриши ҳисобига ҳосил бўлади. Ҳар икки ҳолда ҳам ҳосил бўлган сувнинг бир қисми буғланади, фақат қолган қисмигина оқимнинг ҳосил бўлишида иштирок этади. ¨мғирнинг ёғиши ёки қор ва музликларнинг эриши жадаллиги, ер остига шимилиши ҳамда буғланишнинг биргаликдаги жадаллигидан катта бўлгандагина оқим ҳосил бўлади.
Дарё оқимининг ҳосил бўлиши жуда мураккаб жараён бўлиб, унинг ҳосил бўлишига қуйидаги табиий-георафик омиллар таъсир этади: - 1.Ҳавзанинг иқлим шароити;
- 2.Ҳавзанинг рельефи;
- 3.Ҳавзанинг тупроқ шароити;
- 4.Ҳавзанинг ўсимлик қоплами;
- 5.Ҳавзанинг геологик тузулиши;
- 6.Ҳавзада кўллар, ботқоқликлар ва музликларнинг мавжудлиги.
- Санаб ўтилган омиллар, фақат оқимнинг ҳосил бўлиши ва унинг умумий миқдорига таъсир кўрсатибгина қолмайди. Бу омиллар дарё оқимининг йил ичида ва шуниннгдек ҳудудлар бўйлаб тақсимланишига ҳам таъсир қилади.
- Маълумки, иқлимий омиллар деганда атмосфера ёғинлари, ҳавонинг ҳарорати, ҳаво намлиги, шамол кабилар тушунилади. Шу омиллардан қайси бирининг оқимга ҳал этувчи ва бевоста таъсир этишини билиш учун дарё ҳавзасининг сув мувозанати тенгламасига мурожат этайлик. Маълумки, у қуйидаги кўринишга эга:
- Х0=У0+Z0 ёки У0=Х0-Z0
- бу ерда: Х0-ҳавзага ёғадиган ўртача кўп йиллик ёғин миқдори, Z0-ҳавзада бўладиган буғланишнинг ўртача кўп йиллик миқдори, У0-дарё оқимининг ўртача кўп йиллик миқдори.
- Шу тенгламалардан кўриниб турибдики, иқлимнинг дарё оқимига таъсир этувчи асосий элементлари атмосфера ёғинлари ва буғланишдир.
- Бир хил табиий шароитда дарё ҳавзасига қанча кўп ёғин ёғса, оқим шунча кўп миқдорда ҳосил бўлади. Улар орасидаги боғлиқликни аналитик кўринишда қуйидагича ифодалаш мумкин:
- У0 = f(Х0).
- Бироқ бу боғлиқлик ҳамма вақт ҳам бўлавермайди. Чунки оқим миқдорига фақат ёғиннинг оз ва кўп бўлиши таъсир кўрсатибгина қолмасдан, балки унинг йил ичида тақсимланиши ҳарактери ҳам муҳим ўрин тутади.
- Масалан, ёғиннинг кўп қисми йилнинг совуқ давриларида ёғса, у вақтда унинг анча қисми оқим сифатида дарёга келиб қўшилади, яъни дарё оқими билан ёғин ўртасида етарли даражада боғлиқлик бўлади. Агар ёғиннинг асосий қисми йилнинг иссиқ фаслларида ёғса, у вақтда ёғиннинг катта қисми буғланишга ва ер остига шимилишга сарф бўлади. ¨ғиннинг қолган қисмигина оқимни ҳосил бўлишида қатнашади
- Юқорида айтиб ўтилганидек, дарё оқимига бевосита таъсир кўрсатувчи иккинчи иқлимий омил-бу буғланишдир. Бу ерда шу нарсани ҳисобга олиш зарурки, буғланиш ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлиш билан бирга у маълум даражада ёғин миқдорига ҳам боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |