Ўсимлик қопламининг оқим ҳосил бўлишига таъсири - Дарё ҳавзасидаги ўсимлик қопламининг оқим ҳосил бўлишига таъсири қуйидаги кўринишларда ўз ифодасини топади:
- 1) ўсимлик қоплами атмосфера ёғинларининг бир қисмини ўзида ушлаб қолади ва бу билан ёғиннинг янада кўпроқ қисмининг буғланишига имкон беради.;
- 2) ўсимлик қоплами илдизлари ёрдамида доимий равишда тупроқдан маълум миқдордаги намликни олиб, ўз танаси орқали буғлатиб туради (транспирация);
- 3) ўсимлик қоплами ўз танаси билан тупроқ юзасини тўсади, уни исиб кетишига йўл қўймайди ва натижада буғланиш миқдорини камайтиради;
- 4) ўсимлик қоплами ер юзаси ғадир-будирлигини орттиради, бу эса юзада сувнинг оқиш тезлигини камайтириб, кўп миқдордаги сувнинг ер остига шимилишига имкон беради;
- 5) ўсимлик қоплами, айниқса ўрмонлар ер сиртидаги қорнинг эришини секинлаштиради ва бу билан ер остига шимилишни кучайтиради;
- 6) ўсимлик қоплами тупроқнинг табиий ҳусусиятларини кескин ўзгартириб юборади
Инсон хўжалик фаолиятининг дарё оқимига таъсири. - Инсон ҳўжалик фаолиятининг дарё оқимига таъсири жуда қадимга бориб тақалади, лекин бу таъсир авваллари кенг миқёсда бўлмагани учун унча сезиларли бўлмаган.
- Асримизнинг ўртасидан бошлаб эса инсоннинг табиатга таъсири жуда кучая борди. Жумладан, инсон ҳўжалик фаолиятининг дарё оқимига таъсири қуйидаги кўринишларда ўз аксини топади:
- 1.Сув омборлари, сув электр станциялари (ГЭСлар), селхоналар қуриш;
- 2. Дарё оқимини ҳавзалараро қайта тақсимлаш;
- 3. Суғориладиган ерлар майдонини кенгайтириш;
- 4. Дарё ҳавзасидаги ботқоқлик ерларни қуритиш;
- 5. Дарёлар сув тўплайдиган йирик майдонларда агротехника тадбирларини ўтказиш;
- 6. Йирик шаҳарлар ва аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш;
- 7. Йирик саноат корхоналари (қоғоз ишлаб чиқарувчи, кимё, металлургия, тўқимачиликни сув билан таъминлаш ва ҳоказо.
- Юқорида санаб ўтилган омиллар дарё оқимининг миқдорига ҳам, сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бугунги кунда ана шу таъсирни ҳар томонлама ўрганиш ва уни миқдорий жиҳатдан баҳолаш гидрология фанининг асосий муаммоларидан бири ҳисобланади.
E’tiboringiz uchun rahmat!
Do'stlaringiz bilan baham: |