Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


Download 62.84 Kb.
bet8/15
Sana08.06.2023
Hajmi62.84 Kb.
#1464571
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
11 мавзу Глобаллашув ва глобал муаммолар фалсафаси

Глобал муаммоларни
ечишда фалсафанинг роли
Оғир ва мураккаб вазифаларни ечишда инсонга
фан доим ёрдам берган. Бир пайтлар эришиб
бўлмайдиган, инсон имкониятлари даражасидан
Ташқарида бўлиб туюлган нарсаларнинг аксариятига айнан
фан ёрдамида эришилган. Айни шу сабабли глобал муаммолар
хавф солаётгани ҳақидаги илк огоҳлантиришларнинг
ўзиёқ одамларни фанга ўз эътиборини қаратишга,
олимларни эса бу муаммоларни ечиш йўлларини
излашга мажбур қилди.
Глобал муаммоларнинг моҳияти
«Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари»
тушунчаси 1960-йиллар охири – 1970-йилларнинг
бошларида кенг тарқалди ва шундан бери
илмий ва сиёсий муомала(лексикон) ҳамда оммавий
онгдан мустаҳкам ўрин олди. Аксарият ҳолларда у глобал
саналмаган воқеалар ва ҳодисаларга нисбатан қўлланиладиган
атама сифатида ишлатилади. Бундай ҳолга миллий
ва умумбашарий аҳамиятга молик воқеалар
тенглаштирилганида, масалан, муайян бир мамлакатнинг
ижтимоий муаммоларини назарда тутиб,
улар «глобал» деб
номланган ҳолда дуч келиш мумкин.
Хусусий
муаммолар
Маҳаллий
муаммолар
Глобал
муаммолар
Миллий
муаммолар
Минтақавий
муаммолар
МУАММОЛАРНИНГ
ТУРЛИ
ДАРАЖАЛАРИ
ХУСУСИЙ МУАММОЛАР
Давлат фаолиятининг муайян жабҳасига, айрим аҳоли яшайдиган
пунктларга ёки кичик табиий объектларга тегишли бўлган муаммо-
лардир. Булар, одатда, турли авариялар, носозликлар натижасида
юзага келадиган ҳар хил муаммолар, маҳаллий ижтимоий
конфликтлар ва ш.к.
МАҲАЛЛИЙ МУАММОЛАР
Маҳаллий муаммолар тушунчаси юқорироқ даражадаги муам-
моларга, аниқроқ айтганда, айрим мамлакатларга ёки йирик мам-
лакатларнинг анча катта ҳудудларига тегишли бўлган муаммоларга
нисбатан татбиқ этилади. Бу ерда одатда кучли зилзилалар, йирик
сув тошқинлари ёки, масалан, кичик давлатдаги фуқаролар
уруши назарда тутилади.

Download 62.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling