Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


Download 62.84 Kb.
bet9/15
Sana08.06.2023
Hajmi62.84 Kb.
#1464571
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
11 мавзу Глобаллашув ва глобал муаммолар фалсафаси

Минтақавий муаммолар
Минтақавий муаммолар айрим қитъалар, дунёнинг йирик
ижтимоий-иқтисодий ҳудудлари ёки анча йирик давлатларда юзага
келадиган муҳим масалалар доирасини қамраб олади. Бундай муам-
моларга Шарқий Европанинг бир неча мамлакатлари ҳудуди радиоак-
тив заҳарланишига олиб келган Чернобил фожиаси ёки бир қатор
давлатларни қамраб олувчи анча катта ҳудудларда юз берган иқлим
ўзгаришлари мисол бўлиши мумкин. Масалан, 1968 йилда Сахел
минтақасида юз берган қурғоқчилик «аср фалокати» деган ном олди.
У Африка қитъасининг 18 давлатини қамраб олди, бунда очарчилик
натижасида 250 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди, тахминан 18 мил-
лион бош қорамол нобуд бўлди, хавфли касалликларнинг эпи-
демиялари юзага келди, бу улкан минтақа ҳудуди эса деярли тўла
саҳрога айланди.
Миллий муаммолар
Миллий муаммолар тушунчаси ижтимоий-сиёсий ва илмий муома-
лада баъзан муайян давлат ёки миллий ҳамжамиятнинг маълум қи-
йинчиликлари, ғам-ташвишларини акс эттиради. Миқёс даражасига
қараб улар минтақавий ёки маҳаллий муаммолар сифатида талқин
қилиниши мумкин.
Глобал муаммолар
Глобал муаммолар бутун ер куррасини, унинг нафақат одамлар
бевосита яшайдиган қисмини, балки Ернинг қолган юзаси, ер ости
бўшлиқлари, атмосфера, гидросфера ва ҳатто инсон фаолияти доира-
сига кирувчи космик фазони қамраб олиши билан изоҳланади.
глобал муаммолар тўғрисида сўз юритилган ҳолда бутун сайёра назарда
тутилади, унинг энг йирик таркибий бирлиги сифатида эса минтақа қабул
қилинади. Бунда минтақалар сони ва уларнинг миқёси кўриб чиқилаётган
муаммолар хусусияти билан белгиланади.
Глобаллик мезонлари
Фан ва фалсафада глобал
муаммоларни янада аниқроқ
тавсифлаш учун юқорида зикр этилган «географик»
мезондан ташқари бу муаммоларни бошқа томондан

Download 62.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling