Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


беқарорлашувининг кучли омиллари яшириниб ётади


Download 6.11 Mb.
bet13/16
Sana10.11.2023
Hajmi6.11 Mb.
#1765006
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
13-мавзу Глобаллашув

беқарорлашувининг кучли омиллари яшириниб ётади.
  • Энергетика ва хом ашё ресурслари.
  • Яна бир глобал муаммо – инсониятни энергетика ва хом ашё ресурс-
  • лари билан таъминлаш халқаро майдонда кўп сонли зиддиятлар,
  • шу жумладан ҳарбий можаролар манбаига айланди. Бу ресурслар
  • моддий ишлаб чиқаришнинг негизи ҳисобланади ва ишлаб чиқариш
  • кучларининг ривожланишига қараб инсон ҳаётида тобора муҳимроқ
  • рол ўйнайди.
  • Мазкур ресурслар тикланадиган, яъни табиий ёки сунъий йўл билан
  • тиклаш мумкин бўлган ресурсларга (гидроэнергия, ёғоч, қуёш энер-
  • гияси ва ш.к.) ва миқдори мавжуд табиий заҳиралар билан чегара-
  • ланган тикланмайдиган ресурсларга (нефть, кўмир, табиий газ,
  • ҳар хил рудалар ва минераллар) бўлинади.
  • Уруш ва тинчлик муаммоси.
  • Ҳарбий соҳа жамият ҳаётининг энг исрофгар соҳаси ҳисобланади.
  • Айни шу сабабли жамият ҳаётидан урушни бартараф этиш ва
  • Ерда мустаҳкам тинчликни таъминлаш бутун дунёда мавжуд
  • барча глобал муаммолар орасида энг муҳими деб эътироф
  • этилади. Унинг кескинлиги барча замонларда ҳеч қачон пасай-
  • маган бўлса-да, ХХ асрда у нафақат айрим кишилар, халқлар,
  • балки бутун инсоният олдига «ўлиш ё қолиш?» деган мудҳиш
  • саволни қўйиб, алоҳида, фожеавий мазмун
  • ва аҳамият касб этди.
  • Глобаллашув жараёнларини назарий жиҳатдан англаб етиш ва глобал
  • муаммоларни бартараф этиш нафақат ўта оғир ва узоқ давом этадиган,
  • балки кутилган натижаларга қандай эришиш мумкинлиги хусусида ҳали
  • аниқ жавоблар ва узил-кесил ечимларга эга бўлмаган ишдир. Айни
  • вақтда аксарият тадқиқотчилар глобал тангликларни бартараф этиш
  • имкониятини оммавий онгда янгича ахлоқнинг шаклланиши ва мустаҳ-
  • камланиши, маданиятнинг ривожланиши ва унинг инсонпарварлашуви
  • билан боғламоқдалар. Бунинг учун жиддий асослар бор, зеро одам-
  • ларнинг феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари, пировард натижада эса
  • улар эришишга ҳаракат қиладиган натижа асосан уларнинг ҳаётга
  • муносабати ва фикрлаш тарзи билан белгиланади.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling