Глобаллик мезонлари - Фан ва фалсафада глобал
- муаммоларни янада аниқроқ
- тавсифлаш учун юқорида зикр этилган «географик»
- мезондан ташқари бу муаммоларни бошқа томондан
- – уларнинг сифати, ва муҳим хусусиятлар нуқтаи
- назаридан тавсифловчи қўшимча
- мезонлар қўлланилади.
- Глобал муаммоларнинг таснифи.
- Глобал муаммоларнинг келтирилган мезонлари ва ўзига хос хусусиятлари
- асосан мазкур соҳадаги аксарият тадқиқотчиларнинг қарашларини акс этти-
- ради ва глобал муаммоларни бошқа барча муаммолардан фарқлаб, аниқ
- айтиш имконини беради. Бунда у ёки бу муаммонинг кескинлик ва муҳимлик
- даражасини белгилаш, унинг бошқа муаммолар билан ўзаро нисбатини
- аниқлаш учун одатда турли таснифлашлар амалга оширилади, улар алоҳида
- гуруҳларга ажратилади.
- Таснифлаш бирдан-бир мақсад ҳисобланмайди, балки ҳозирги даврнинг ўта
- кескин зиддиятларини комплекс ўрганишнинг муҳим элементи сифатида
- амал қилади ва мазкур муаммоларни уларнинг ўзаро алоқаси ва бир-бирини
- тақозо этиши нуқтаи назаридан ўрганиш имконини беради. У муҳим алоқа-
- ларни фарқлаш, устуворликларни ва объектив мавжуд глобал муаммолар-
- нинг кескинлашув даражасини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари,
- таснифлаш глобал муаммоларнинг тизимли ўзаро алоқасини янада теранроқ
- тушунишга кўмаклашади ва амалий қарорлар қабул қилиш кетма-кетлигини
- белгилашга ёрдам беради.
- Асосий глобал муаммолар тизими.
- Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари ўз ҳолатини
- вақтда тинимсиз ўзгартирадиган ягона, фаол ва очиқ тизим
- ҳисобланади, чунки унга умуминсоний аҳамиятга молик бўлган
- янги муаммолар кириши, аввалги муаммолар эса, уларнинг ечилишига
- қараб, йўқолиши мумкин. Рим клубининг асосчиси ва биринчи
- президенти А.Печчеи бу ҳолатга эътиборни қаратиб, инсоният
- қаршисида кўндаланг бўлган аксарият муаммолар «бир-бири билан
- маҳкам чирмашиб олди, улкан спрут чангали янглиғ бутун сайёрани
- ўз исканжасига олмоқда... ечилмаган муаммолар сони ўсиб
- бормоқда, улар янада мураккаброқ тус олмоқда, уларнинг
- чирмашуви янада чигаллашмоқда, уларнинг «исканжаси» эса
- сайёрамизни ўз чангалида тобора қаттиқроқ сиқмоқда»,
- деб ёзган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |