Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


Download 6.11 Mb.
bet10/16
Sana10.11.2023
Hajmi6.11 Mb.
#1765006
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
13-мавзу Глобаллашув

Глобаллик мезонлари
  • Фан ва фалсафада глобал
  • муаммоларни янада аниқроқ
  • тавсифлаш учун юқорида зикр этилган «географик»
  • мезондан ташқари бу муаммоларни бошқа томондан
  • уларнинг сифати, ва муҳим хусусиятлар нуқтаи
  • назаридан тавсифловчи қўшимча
  • мезонлар қўлланилади.
  • Глобал муаммоларнинг таснифи.
  • Глобал муаммоларнинг келтирилган мезонлари ва ўзига хос хусусиятлари
  • асосан мазкур соҳадаги аксарият тадқиқотчиларнинг қарашларини акс этти-
  • ради ва глобал муаммоларни бошқа барча муаммолардан фарқлаб, аниқ
  • айтиш имконини беради. Бунда у ёки бу муаммонинг кескинлик ва муҳимлик
  • даражасини белгилаш, унинг бошқа муаммолар билан ўзаро нисбатини
  • аниқлаш учун одатда турли таснифлашлар амалга оширилади, улар алоҳида
  • гуруҳларга ажратилади.
  • Таснифлаш бирдан-бир мақсад ҳисобланмайди, балки ҳозирги даврнинг ўта
  • кескин зиддиятларини комплекс ўрганишнинг муҳим элементи сифатида
  • амал қилади ва мазкур муаммоларни уларнинг ўзаро алоқаси ва бир-бирини
  • тақозо этиши нуқтаи назаридан ўрганиш имконини беради. У муҳим алоқа-
  • ларни фарқлаш, устуворликларни ва объектив мавжуд глобал муаммолар-
  • нинг кескинлашув даражасини аниқлаш имконини беради. Бундан ташқари,
  • таснифлаш глобал муаммоларнинг тизимли ўзаро алоқасини янада теранроқ
  • тушунишга кўмаклашади ва амалий қарорлар қабул қилиш кетма-кетлигини
  • белгилашга ёрдам беради.
  • Асосий глобал муаммолар тизими.
  • Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари ўз ҳолатини
  • вақтда тинимсиз ўзгартирадиган ягона, фаол ва очиқ тизим
  • ҳисобланади, чунки унга умуминсоний аҳамиятга молик бўлган
  • янги муаммолар кириши, аввалги муаммолар эса, уларнинг ечилишига
  • қараб, йўқолиши мумкин. Рим клубининг асосчиси ва биринчи
  • президенти А.Печчеи бу ҳолатга эътиборни қаратиб, инсоният
  • қаршисида кўндаланг бўлган аксарият муаммолар «бир-бири билан
  • маҳкам чирмашиб олди, улкан спрут чангали янглиғ бутун сайёрани
  • ўз исканжасига олмоқда... ечилмаган муаммолар сони ўсиб
  • бормоқда, улар янада мураккаброқ тус олмоқда, уларнинг
  • чирмашуви янада чигаллашмоқда, уларнинг «исканжаси» эса
  • сайёрамизни ўз чангалида тобора қаттиқроқ сиқмоқда»,
  • деб ёзган эди.
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling