Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


Download 6.11 Mb.
bet9/16
Sana10.11.2023
Hajmi6.11 Mb.
#1765006
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
13-мавзу Глобаллашув

МАҲАЛЛИЙ МУАММОЛАР
  • Маҳаллий муаммолар тушунчаси юқорироқ даражадаги муам-
  • моларга, аниқроқ айтганда, айрим мамлакатларга ёки йирик мам-
  • лакатларнинг анча катта ҳудудларига тегишли бўлган муаммоларга
  • нисбатан татбиқ этилади. Бу ерда одатда кучли зилзилалар, йирик
  • сув тошқинлари ёки, масалан, кичик давлатдаги фуқаролар
  • уруши назарда тутилади.
  • Минтақавий муаммолар
  • Минтақавий муаммолар айрим қитъалар, дунёнинг йирик
  • ижтимоий-иқтисодий ҳудудлари ёки анча йирик давлатларда юзага
  • келадиган муҳим масалалар доирасини қамраб олади. Бундай муам-
  • моларга Шарқий Европанинг бир неча мамлакатлари ҳудуди радиоак-
  • тив заҳарланишига олиб келган Чернобил фожиаси ёки бир қатор
  • давлатларни қамраб олувчи анча катта ҳудудларда юз берган иқлим
  • ўзгаришлари мисол бўлиши мумкин. Масалан, 1968 йилда Сахел
  • минтақасида юз берган қурғоқчилик «аср фалокати» деган ном олди.
  • У Африка қитъасининг 18 давлатини қамраб олди, бунда очарчилик
  • натижасида 250 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди, тахминан 18 мил-
  • лион бош қорамол нобуд бўлди, хавфли касалликларнинг эпи-
  • демиялари юзага келди, бу улкан минтақа ҳудуди эса деярли тўла
  • саҳрога айланди.
  • Миллий муаммолар
  • Миллий муаммолар тушунчаси ижтимоий-сиёсий ва илмий муома-
  • лада баъзан муайян давлат ёки миллий ҳамжамиятнинг маълум қи-
  • йинчиликлари, ғам-ташвишларини акс эттиради. Миқёс даражасига
  • қараб улар минтақавий ёки маҳаллий муаммолар сифатида талқин
  • қилиниши мумкин.
  • Глобал муаммолар
  • Глобал муаммолар бутун ер куррасини, унинг нафақат одамлар
  • бевосита яшайдиган қисмини, балки Ернинг қолган юзаси, ер ости
  • бўшлиқлари, атмосфера, гидросфера ва ҳатто инсон фаолияти доира-
  • сига кирувчи космик фазони қамраб олиши билан изоҳланади.
  • глобал муаммолар тўғрисида сўз юритилган ҳолда бутун сайёра назарда
  • тутилади, унинг энг йирик таркибий бирлиги сифатида эса минтақа қабул
  • қилинади. Бунда минтақалар сони ва уларнинг миқёси кўриб чиқилаётган
  • муаммолар хусусияти билан белгиланади.
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling