беқарорлашувининг кучли омиллари яшириниб ётади. - Энергетика ва хом ашё ресурслари.
- Яна бир глобал муаммо – инсониятни энергетика ва хом ашё ресурс-
- лари билан таъминлаш халқаро майдонда кўп сонли зиддиятлар,
- шу жумладан ҳарбий можаролар манбаига айланди. Бу ресурслар
- моддий ишлаб чиқаришнинг негизи ҳисобланади ва ишлаб чиқариш
- кучларининг ривожланишига қараб инсон ҳаётида тобора муҳимроқ
- рол ўйнайди.
- Мазкур ресурслар тикланадиган, яъни табиий ёки сунъий йўл билан
- тиклаш мумкин бўлган ресурсларга (гидроэнергия, ёғоч, қуёш энер-
- гияси ва ш.к.) ва миқдори мавжуд табиий заҳиралар билан чегара-
- ланган тикланмайдиган ресурсларга (нефть, кўмир, табиий газ,
- ҳар хил рудалар ва минераллар) бўлинади.
- Уруш ва тинчлик муаммоси.
- Ҳарбий соҳа жамият ҳаётининг энг исрофгар соҳаси ҳисобланади.
- Айни шу сабабли жамият ҳаётидан урушни бартараф этиш ва
- Ерда мустаҳкам тинчликни таъминлаш бутун дунёда мавжуд
- барча глобал муаммолар орасида энг муҳими деб эътироф
- этилади. Унинг кескинлиги барча замонларда ҳеч қачон пасай-
- маган бўлса-да, ХХ асрда у нафақат айрим кишилар, халқлар,
- балки бутун инсоният олдига «ўлиш ё қолиш?» деган мудҳиш
- саволни қўйиб, алоҳида, фожеавий мазмун
- ва аҳамият касб этди.
- Глобаллашув жараёнларини назарий жиҳатдан англаб етиш ва глобал
- муаммоларни бартараф этиш нафақат ўта оғир ва узоқ давом этадиган,
- балки кутилган натижаларга қандай эришиш мумкинлиги хусусида ҳали
- аниқ жавоблар ва узил-кесил ечимларга эга бўлмаган ишдир. Айни
- вақтда аксарият тадқиқотчилар глобал тангликларни бартараф этиш
- имкониятини оммавий онгда янгича ахлоқнинг шаклланиши ва мустаҳ-
- камланиши, маданиятнинг ривожланиши ва унинг инсонпарварлашуви
- билан боғламоқдалар. Бунинг учун жиддий асослар бор, зеро одам-
- ларнинг феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари, пировард натижада эса
- улар эришишга ҳаракат қиладиган натижа асосан уларнинг ҳаётга
- муносабати ва фикрлаш тарзи билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |