Халқаро кучларнинг бирлашуви. - Халқаро кучларнинг лозим даражада бирлашуви, уларнинг муво-
- фиқлаштирилган, изчил ва энг муҳими, самарали ҳаракатлари ҳам
- ҳали мавжуд эмас. Нега шундай бўляпти ва бунга нима халақит
- беряпти? Ҳозирги ранг-баранг ва зиддиятларга тўла дунёда кели-
- шилган ҳаракатларни амалга ошириш мумкинми? Агар мумкин
- бўлса, бунга қандай асосда эришиш мумкин? Булар бугунги кунда
- ижтимоий тафаккур, шу жумладан фалсафа ечишга ҳаракат қила-
- ётган бош масалалардир.
- Глобал муаммоларни ҳал қилишда
- хусусий ва умумий манфаатлар.
- Ҳар бир халқ, ҳар бир мамлакат халқаро муносабатларнинг у ёки бу тартибида,
- давлатлараро савдо оқимларининг йўналиши ва капиталларнинг тақсимлани-
- шида ўз муайян манфаатига эга бўлади. Улар табиий ресурслардан фойдала-
- ниш, атроф муҳитни сақлаш ва шу каби масалаларда доим ўз манфаатларини
- ҳимоя қиладики, бу уларнинг сиёсатида умумий масалаларда ҳам, хусусий
- масалаларда ҳам бевосита акс этади ва бошқа мамлакатлар сиёсатига ўх-
- шамаслигига сабаб бўлади. Баъзан ички манфаатлар умумий манфаатлар-
- дан устунлик қилади. Бундай ҳолларда мазкур сиёсат бошқа давлатларнинг
- манфаатларига зид равишда амалга оширилади. Масалан, экология нуқтаи
- назаридан бу қўшни ҳудудларда яшовчи халқларнинг қарама-қарши манфаат-
- лари тўқнашган ҳолларда кўп кузатилади.
- Аммо ҳозир, жамият ҳаётининг интернационаллашуви ва иқтисодий алоқалар
- нинг ўсиб бораётган интеграциялашуви шароитида, сайёрамизнинг турли бур-
- чакларида жаҳон ҳамжамиятининг ядро уруши, экологик танглик, демографик
- кескинлик ва ресурслар тақчиллигини бартараф этишдан иборат объектив
- манфаатларини ўзларининг умумий манфаати деб билувчи одамлар сони
- тобора кўпайиб бормоқда. Маърифатли сиёсий ва жамоат арбоблари янада
- аниқроқ англаб етаётган келишилган ҳаракатларга бўлган бу объектив эҳтиёж
- ҳозирнинг ўзидаёқ айрим давлатлар хулқ-атворига таъсир кўрсатмоқда ва
- ҳатто уларнинг ички ва ташқи сиёсатини маълум даражада белгиламоқда.
- 1981 йилда биринчи шахсий компьютер пайдо бўлиши билан бош-
- ланган ахборот инқилоби (у компьютер инқилоби деб ҳам аталади)
- жаҳоннинг аксарият мамлакатларида одамлар турмуш тарзини ва
- уларнинг меҳнати хусусиятини бутунлай ўзгартириб юборди.
Do'stlaringiz bilan baham: |