МАҲАЛЛИЙ МУАММОЛАР - Маҳаллий муаммолар тушунчаси юқорироқ даражадаги муам-
- моларга, аниқроқ айтганда, айрим мамлакатларга ёки йирик мам-
- лакатларнинг анча катта ҳудудларига тегишли бўлган муаммоларга
- нисбатан татбиқ этилади. Бу ерда одатда кучли зилзилалар, йирик
- сув тошқинлари ёки, масалан, кичик давлатдаги фуқаролар
- уруши назарда тутилади.
- Минтақавий муаммолар айрим қитъалар, дунёнинг йирик
- ижтимоий-иқтисодий ҳудудлари ёки анча йирик давлатларда юзага
- келадиган муҳим масалалар доирасини қамраб олади. Бундай муам-
- моларга Шарқий Европанинг бир неча мамлакатлари ҳудуди радиоак-
- тив заҳарланишига олиб келган Чернобил фожиаси ёки бир қатор
- давлатларни қамраб олувчи анча катта ҳудудларда юз берган иқлим
- ўзгаришлари мисол бўлиши мумкин. Масалан, 1968 йилда Сахел
- минтақасида юз берган қурғоқчилик «аср фалокати» деган ном олди.
- У Африка қитъасининг 18 давлатини қамраб олди, бунда очарчилик
- натижасида 250 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди, тахминан 18 мил-
- лион бош қорамол нобуд бўлди, хавфли касалликларнинг эпи-
- демиялари юзага келди, бу улкан минтақа ҳудуди эса деярли тўла
- саҳрога айланди.
- Миллий муаммолар тушунчаси ижтимоий-сиёсий ва илмий муома-
- лада баъзан муайян давлат ёки миллий ҳамжамиятнинг маълум қи-
- йинчиликлари, ғам-ташвишларини акс эттиради. Миқёс даражасига
- қараб улар минтақавий ёки маҳаллий муаммолар сифатида талқин
- қилиниши мумкин.
- Глобал муаммолар бутун ер куррасини, унинг нафақат одамлар
- бевосита яшайдиган қисмини, балки Ернинг қолган юзаси, ер ости
- бўшлиқлари, атмосфера, гидросфера ва ҳатто инсон фаолияти доира-
- сига кирувчи космик фазони қамраб олиши билан изоҳланади.
- глобал муаммолар тўғрисида сўз юритилган ҳолда бутун сайёра назарда
- тутилади, унинг энг йирик таркибий бирлиги сифатида эса минтақа қабул
- қилинади. Бунда минтақалар сони ва уларнинг миқёси кўриб чиқилаётган
- муаммолар хусусияти билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |