Глобаллашувнинг фалсафий муаммолари


Халқаро кучларнинг бирлашуви


Download 6.11 Mb.
bet14/16
Sana10.11.2023
Hajmi6.11 Mb.
#1765006
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
13-мавзу Глобаллашув

Халқаро кучларнинг бирлашуви.
  • Халқаро кучларнинг лозим даражада бирлашуви, уларнинг муво-
  • фиқлаштирилган, изчил ва энг муҳими, самарали ҳаракатлари ҳам
  • ҳали мавжуд эмас. Нега шундай бўляпти ва бунга нима халақит
  • беряпти? Ҳозирги ранг-баранг ва зиддиятларга тўла дунёда кели-
  • шилган ҳаракатларни амалга ошириш мумкинми? Агар мумкин
  • бўлса, бунга қандай асосда эришиш мумкин? Булар бугунги кунда
  • ижтимоий тафаккур, шу жумладан фалсафа ечишга ҳаракат қила-
  • ётган бош масалалардир.
  • Глобал муаммоларни ҳал қилишда
  • хусусий ва умумий манфаатлар.
  • Ҳар бир халқ, ҳар бир мамлакат халқаро муносабатларнинг у ёки бу тартибида,
  • давлатлараро савдо оқимларининг йўналиши ва капиталларнинг тақсимлани-
  • шида ўз муайян манфаатига эга бўлади. Улар табиий ресурслардан фойдала-
  • ниш, атроф муҳитни сақлаш ва шу каби масалаларда доим ўз манфаатларини
  • ҳимоя қиладики, бу уларнинг сиёсатида умумий масалаларда ҳам, хусусий
  • масалаларда ҳам бевосита акс этади ва бошқа мамлакатлар сиёсатига ўх-
  • шамаслигига сабаб бўлади. Баъзан ички манфаатлар умумий манфаатлар-
  • дан устунлик қилади. Бундай ҳолларда мазкур сиёсат бошқа давлатларнинг
  • манфаатларига зид равишда амалга оширилади. Масалан, экология нуқтаи
  • назаридан бу қўшни ҳудудларда яшовчи халқларнинг қарама-қарши манфаат-
  • лари тўқнашган ҳолларда кўп кузатилади.
  • Аммо ҳозир, жамият ҳаётининг интернационаллашуви ва иқтисодий алоқалар
  • нинг ўсиб бораётган интеграциялашуви шароитида, сайёрамизнинг турли бур-
  • чакларида жаҳон ҳамжамиятининг ядро уруши, экологик танглик, демографик
  • кескинлик ва ресурслар тақчиллигини бартараф этишдан иборат объектив
  • манфаатларини ўзларининг умумий манфаати деб билувчи одамлар сони
  • тобора кўпайиб бормоқда. Маърифатли сиёсий ва жамоат арбоблари янада
  • аниқроқ англаб етаётган келишилган ҳаракатларга бўлган бу объектив эҳтиёж
  • ҳозирнинг ўзидаёқ айрим давлатлар хулқ-атворига таъсир кўрсатмоқда ва
  • ҳатто уларнинг ички ва ташқи сиёсатини маълум даражада белгиламоқда.
  • 1981 йилда биринчи шахсий компьютер пайдо бўлиши билан бош-
  • ланган ахборот инқилоби (у компьютер инқилоби деб ҳам аталади)
  • жаҳоннинг аксарият мамлакатларида одамлар турмуш тарзини ва
  • уларнинг меҳнати хусусиятини бутунлай ўзгартириб юборди.
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling