пировард натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи имкониятлари ва унинг атроф муҳит билан муносабатини бутунлай ўзгартирди. - Глобаллашувнинг навбатдаги
- босқичи дунё
- миқёсидаги алоқалар, тузилмалар ва
- муносабатлар юзага келиши билан
- боғлиқ. Мазкур жараёнлар
- натижасида дунё ўзининг
- деярли барча жиҳатларида яхлит бир
- бутун организм сифатида узил-кесил
- шаклланди. Фундаментал деб
- номланувчи бундай глобаллашувнинг
- илк аломатлари XIX асрнинг иккинчи
- ярмида пайдо бўлди,
- XX аср ўрталарига келиб эса у тўла
- даражада борлиққа айланди.
- Айни шу даврда дунёни иқтисодий
- бўлиб олиш
- якунланди ва бунинг натижасида турли
- мамлакатлар ва халқларнинг кучайиб бораёт-
- ган ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқадиган
- мутлақо янгича тусдаги кескин халқаро
- муаммолар юзага келди. Бу жараёнлар нафа-
- қат иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий ҳаётни,
- балки алоқа ва коммуникация воситаларини,
- шунингдек маънавий жабҳа – маданият, фан
- ва фалсафани ҳам қамраб олди. Турли-туман
- халқаро ташкилотлар, форумлар, съездлар,
- конгресслар вужудга кела бошладики,
- бунга ўша даврда алоқа ва оммавий
- Коммуникация воситаларининг фаол
- ривожланиши ҳам имконият
- яратди.
- Глобаллашувнинг
- серқирралиги
- 1970-йиллардан глобаллашув ўз ривожланишининг янги босқичига
- кўтарилди ва серқирра тус олди. Дунё миқёсидаги таҳдидлар ва
- глобаллашув жараёнларини аҳолининг кенг қатламлари англаб
- етиши, шунингдек жаҳон ҳамжамияти ва унга мос келувчи қадрият-
- ларга муносабат, маданият, турмуш тарзининг шаклланиши мазкур
- босқичга хос хусусият ҳисобланади.
- Глобаллашувнинг серқирралиги жаҳон бозорини сезиларли даражада
- ўзгартирди,жаҳон хўжалиги ўзига хос хусусиятларини намоён этиб,
- миллий хўжаликлардан кучлироқ ва муҳимроқ тус олишига имконият яратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |