Ҳаво транспортида аэродром ва аэропортлар –ҳаво кемаларининг учиши, куниши, бурилиши, тўхтаб туриши ва уларга хизмат кўрсатилиши учун мўлжалланган, зарур бино, иншоотлар ва анжомлар билан махсус жихозланган курукликдаги ёки сув сатхидаги участка аэродром этилади.
Халқаро қатнов - бу икки ёки ундан ортиқ давлатлар ўртасида юклар ва йўловчилар ташишдир.
Халқаро парвозларда тижорат ҳуқуқлари – авиакорхонанинг маълум хак эвазига халқаро юк, йўловчилар ташиш ва почтани етказиб беришни амалга оширишга бўлган ҳуқуқлари.
Халқаро парклар – у ёки бу давлатлар ҳуқуқий чегараларига туташ жойлардаги табиий кенгликлар асосида ташкил этилган жой, майдон, ҳудуд. Бу ҳудудлар давлатлараро ҳуқуқий асослар орқали ҳимоя қилинади ҳамда хордик чиқариш ёки илмий-тадкикот ишларини олиб боришда фойдаланилади.
Халқаро ҳаво ҳуқуқи – халқаро ҳуқуқнинг бир қисми. Халқаро ҳаво ҳуқуқи халқаро қатновни амалга оширишда, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаво кенглигидан фойдаланиш сабабли давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар тартибини уз ичига олади.
Халқаро ҳаракатдаги транспорт воситаси – а) одатда ушбу давлатдан ташқарида доимий яшайдиган жисмоний ёки юридик шахсга тегишли бўлган; б) ушбу давлатда рўйхатга олинмаган; в) ушбу давлатга вақтинча олиб кирилган автомототранспорт воситаси (Йўлларда ҳаракатланиш тўғрисидаги конвенция. Вена, 1968й.).
Халқаро ҳудуд – давлат ҳудудидан ташқарида жойлашган ва алоҳида бир қандайдир давлатгагина тегишли бўлмаган, балки бутун инсониятнинг, барча давлатлар фойдаланаётган ҳамда ҳуқуқий мақоми ва режими халқаро ҳуқуқ билан белгиланадиган жугрофий макон.Унга очик денгиз, унинг устидаги ҳаво кенгликлари, континетал шельфдан ташқаридаги Денгиз туби, Антарктида, космик фазо, Ой ва бошқа осмон жисмлари киради.
Халқаро ҳуқуқий жавобгарлик – халқаро ҳуқуқ субъекти учун халқаро ҳуқуқий мажбурияитларни бўзган такдирда келиб чиқадиган юридик оқибатдир.
Ҳимоя зоналари – темир йўл транспорти иншоотлари, курилмалари ва бошқа объектларининг сакланишини, мустаҳкамлигини ва чидамлилигини таъминлаш учун зарур бўлган ер участкалари, шунингдек темир йўл транспорти ерларига туташ бўлган кучма тупрокли ерлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |