Глоссарий Авиация ишлари
Download 109 Kb.
|
9. Глоссарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Трансфет туловлар
- Транспорт ҳуқуқи ва транспорт қонунчилиги
- Транспорт қонунчилиги
- Транспорт ҳуқуқининг манбаси
Транспорт воситалари – божхона ҳуқуқида ЎзР божхона ҳудудига кириб келадиган ёки ушбу ҳудуддан жўнатиладиган ҳамда халқаро юк, йўловчи ва унинг юкларини ташишда ёхуд ЎзР божхона ҳудудидан ташқаридаги хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган транспорт воситалари.
Трансфет туловлар – утказиладиган туловлар, давлат бюджети маблагларини қайта тақсимлаш шаклларидан бири. Трансферт (фр.-олиб ўтиш) - 1) хорижий валютани ёки олтинни бир мамлакатдан бошқа мамлакатга утказиш;2) номли кимматбахо когозлар (акция, вексел, облигация,чеклар)га бўлган эгалик ҳуқуқини бир шахсдан иккинчи шахсга утказиш;3) халқаро шартнома асосида аҳоли алмашиш, фуқароликни автомат равишда ўзгартириш. Транспорт ҳуқуқи ва транспорт қонунчилиги - транспорт ҳуқуқи ва транспорт қонунчилиги – бирбири билан чамбарчас боғлиқ, бироқ айнан бир хил бўлмаган тушунчалар; агар транспорт ҳуқуқи ҳуқуқ нормалари йиғиндисидан иборат бўлса, кейингиси – норматив ҳужжатлар йиғиндисидир. Транспорт қонунчилиги - транспорт муносабатларини тартибга солувчи нормаларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатлар тизимидир. Транспорт ҳуқуқий муносабатлар - транспорт ҳуқуқий нормалари билан тартибга солинадиган шахсий номулкий ва мулкий муносабатлари. Транспорт ҳуқуқи – транспорт корхоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши билан боғлиқ тарзда юзага келадиган ва транспорт корхоналари билан мижозлар ўртасида хизматлар кўрсатиш борасида юзага келадиган ҳамда транспортнинг ҳар хил турлари ўртасида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуидир. Транспорт ҳуқуқининг манбаси - давлат ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти ва унинг ёрдамида ижро этилиши барча учун мажбурий бўлган қонун чиқарувчининг иродаси акс этган юридик шакли тушунилади. Транспорт ҳуқуқида қуйидаги ҳуқуқий манбалар мавжуд эканлигини кўрсатиш мумкин: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (бу асосий манба ҳисобланади), Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва бошқа кодекслар, транспорт ҳуқуқига дахлдор Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, хусусан умумий ва махсус қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (Ҳукуматнинг) қарорлари, тегишли Низомлар, юридик шахсларнинг уставлари, вазирликларнинг транспорт фаолиятига доир буйруқлари ва қўлланмалари, суд қарорлари, идоравий норматив ҳужжатлар, маҳаллий ҳокимият органларининг транспорт фаолиятига доир қарорлари, шунингдек ҳуқуқий одат ҳамда халқаро конвенциялар ва битимлар. Download 109 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling