Темир йўл транспортида ташиш шартлари – ҳар бир йўловчида темир йўл чиптаси бўлиши, уни йўл давомида ўзида саклаб туриши ва назорат килувчи шасхлар талаби билан кўрсатиши зарур (йўл чипталари вагон кузатувчиларида сакланиши лозим бўлган ҳолатлар бундан мустасно).
Темир йўл транспортининг ташкилийтехнологик хусусиятлари - ягона темир йўл тармоғи, барча темир йўлларнинг ўзаро богланган иқтисодиёти, поездлар ҳаракатини марказлаштирилган бошқариш зарурати ва бошқалар - темир йўл транспорти ишлаб чиқариш фаолиятининг давлат томонидан марказлаштирилган бошқаришни саклаб колишнинг объектив тарзда зарурлигидир.
TIR» конвенцияси – божхона ҳақидаги конвенция бўлиб, у божхона талабларини соддалаштириш орқали юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида БМТ воситачилигида Женевада Европа Иқтисодий комиссияси томонидан қабул қилинган. Ушбу конвенция шартлари бўйича транспорт воситалари ҳамда контейнерлар божхона пунктида текширувдан утказилгандан кейин пломбаланади, юк машинасида очик ҳолда ташиладиган катта ва огир юклар миқдори аниқланади, шундан сўнг белгиланган жойдаги божхонагача бошқа транзит божхона пунктларидан хеч бир монеликсиз утказиб юборилаверади. Шу аснода ишлатиладиган «TIR» китобчалари («TIR» – карнетлар) бир вақтнинг узида чек китобчаси вазифасини хам бажаради, яъни уни муомалага киритган ташкилотнинг ҳуқуқларини кафолатлайди, бу эса юк ташувчини бож тўлаш ёки гаров тўлашдан озод қилади.
Самовий худуди - Республиканинг курукликдаги ерлари ва сув хавзалари устидаги самовий ҳудудига Ўзбекистон Республикаси тўла ва танхо эгалик қилади. Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди Ўзбекистон Давлати ҳудудининг ажралмас қисмидир.
Субъектларнинг ташиш шартномасида ҳуқуқ ва мажбуриятлари - ташиш бўйича мажбурият субъектлари ташувчи, юк жўнатувчи ва юкни қабул қилиб олувчилардир. Амалдаги қонунларга мувофиқ юк ташиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган тижорат ташкилоти ёки якка тартибда ишловчи тадбиркоргина юк ташувчи бўлиши мумкин. Юк жўнатиш ва юкни қабул қилиб олиш функциясини жисмоний шахслар хам, юридик шахслар хам бажариши мумкин. «Ташувчи», «юк жўнатувчи», «юкни қабул қилиб олувчи» атамалари амалда барча турдаги транспортда, шунингдек транспортдаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |