Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению
Download 356 Kb.
|
5112100-Мех ДТС
ёш ва педагогик психология
Бакалавр: умумий психология ва ёш психологияси; умумий психология ва педагогик психология; физиологик ва психологик ривожланиш жараёни; ёш ва педагогик психологиянинг ўқитувчи фаолиятида тутган ўрни тўғрисида тасаввурга эга бўлиши; иқтидорли болалар ва уларни танлаш; ёш психологиясининг пайдо бўлиши; ёш психологиясини ўрганиш методлари; таълимнинг ёш психологияси тараққиётида тутган ўрни; мактабгача ёш даврининг ўзига хос хусусиятлари; кичик мактаб ёши болалар психологияси; ўсмир ва ўспиринлар психологияси; таълим ва ақлий тараққиёт; педагогик қобилият ва унинг турлари; ўқитувчи шахсига қўйиладиган психологик талабларни билиши малака ҳосил қилиши ва амалда қўллай олиши; болаларнинг психологиясига хос хусусиятларни ўрганиш бўйича экспериментлар ўтказиш; болаларнинг мактабга тайёргарлиги бўйича хулоса бера олиш; инсоннинг ривожланиш босқичларидаги психологик ўзгаришларини тадқиқ қилиш; педагогик фаолиятда ўқувчиларнинг психологик хусусиятлари, улардаги турли жараёнлар бўйича маслаҳатлар олиб бориш; ёш психологияси бўйича олиб борилган эксперимент ва кузатувларни расмийлаштириш кўникмаларига эга бўлиши лозим. Умумий педагогика назарияси ва амалиёти педагогика назарияси ва тарихи Бакалавр: илмий тадқиқот объектлари ва методлари; педагогиканинг ижтимоий фан эканлиги; педагогика фанининг методологияси; педагогиканинг жамиятдаги ўрни; таълимни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш, унинг узвийлиги, узлуксизлиги; педагогика фанининг асосий ривожланиш босқичлари. ўтмиш ва замонавий педагогиканинг асосий йўналишлари; илғор педагогик қарашлар; жаҳон таълим тизими; педагогиканинг мақсадига кўра турлари; педагогик жараёндаги интеграциялар тўғрисида тасаввурга эга бўлиши; Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги сиёсати, кадрлар тайёрлаш миллий модели; таълим ва тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари, бирлиги, дифференциацияси, ягона педагогик жараён; XXI аср педагоги образи; педагогик антропология; таълим назарияси(дидактика)нинг асосий компонентлари: концепциялари, парадигмалари; таълим принциплари; таълим методлари, технологиялари; таълим турлари ва босқичлари; таълимни ташхис қилиш; тарбия назариясининг мохияти; тарбиянинг мазмуни, принциплари; тарбияда муҳит (социум), руҳият(психология); тарбия методлари ва технологиялари; махсус педагогиканинг ўзига хос хусусиятлари; тарбия турлари; жамоада, оиладаги тарбия ҳамда ўз-ўзини тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари; Ўзбекистон Республикаси таълим тизими; таълимни бошқариш шакллари; шахсга таълим ва тарбия бериш ғоясининг пайдо бўлиши; таълим ва тарбия тўғрисида Шарқ ва /арб мутафаккирларининг қарашлари; тарбия, мактаб ва педагогик фикрнинг тараққий этиш тарихи; жаҳон педагогик жараёни; Ўзбекистон Республикасида педагогика фанининг ривожланишини билиши, малака ҳосил қилиши ва амалда қўллай олиши; таълим ва тарбия жараёнида миллий ғоя ва маънавиятимизнинг бой меросларидан фойдаланиш; ўз педагогик фаолиятини режалаштириш; таълим муассасаларида ўқитиш ва тарбиялашнинг замонавий метод ва технологияларини қўллаш; ўқувчини рағбатлантириш, унинг фаолиятини назорат қилиш, истеъдоди, иқтидорини рўёбга чиқариш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, айни замонда жазолашнинг замонавий шаклларидан фойдаланиш; ўқувчилар билимини баҳолаш; ота-оналар, жамоа, ўқувчилар билан якка ва гуруҳ бўлиб ишлаш; ўқувчилар гуруҳларини бошқариш кўникмаларига эга бўлиши лозим. Download 356 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling