Касбий маҳорат бўйича ўз билими ва кўникмасини эгаллаган лавозимида мустақил фаолият кўрсатиш талабларига ва касбий лаёқат талабларига жавоб бериши керак.
5.2 Таълим дастурлари бўйича билим, малака ва кўникмаларга қўйиладиган талаблар
5.2.1 Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар бўйича талаблар
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блок бўйича талаблар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган «Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар» асосида белгиланади.
5.2.2 Математика ва табиий-илмий фанлар бўйича талаблар
Математик коммуникатив курс
Бакалавр:
ахборот технологиясининг жамият ривожидаги ўрни ва аҳамияти;
дунёни билишнинг махсус усули бўлган математика, унинг тушунчалари ва тасаввурларининг аҳамияти;
замонавий ахборот технологияларидан таълим соҳасида фойдаланиш формалари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
педагогик дастурлаш воситаларидан фойдалана олиши;
математик таҳлил, аналитик геометрия, математика статистикасининг асосий тушунчалари ва методлари;
тармоқ технологиялари (internet, электрон почта ва бошқаларда ишлай олиши);
матнларни ва график ахборотларни тайёрлаш, таҳлил қилиш ва ишлов бериш, ахборот технологиялари ҳақида билиши ва амалда қўллай олиши;
объектларни сифат ва миқдор муносабатларини ифодалашда математик белгилардан фойдаланиши;
янги ахборот технология воситаларини ишлаб чиқиш;
тармоқ технологиялари (Интернет, электрон почта ва бошқа) воситалари билан ишлаш;
ахборот технологиясининг дастурий воситаларидан фойдаланиб, турли ҳужжатларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |