таълим йўналиши – битта касбий фаолият доирасидаги турли даражадаги таълим дастурларининг мажмуи;
таълим натижалари – ўзлаштирилган билим, малака ва кўникмалар ҳамда ўзлаштирилган компетенциялар;
ўқув туркуми – асосий таълим дастурининг илмий ва (ёки) касбий фаолиятнинг тегишли соҳасида билим, малакаларни ўзлаштириш ва компетенцияларни шакллантиришни таъминлайдиган фанлар (модуллари) йиғиндиси;
АРМ- ахборот ресуруслар маркази;
ИТИ – илмий тадқиқот ишлари;
ОТМ- олий таълим муассассаси;
ЎММ – ўқув методик мажмуа.
3 Таълим йўналишининг тавсифи
3.1 Ушбу таълим йўналишини қамраб олувчи олий таълимнинг асосий таълим дастурини ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга «бакалавр» малакаси (даражаси) ҳамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий ҳужжат(лар) берилади.
3.2 Асосий таълим дастурининг меъёрий муддати ва мос малака (даража)си 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Асосий таълим дастурининг муддати ва битирувчиларнинг малакаси
Таълим дастурининг номи
|
Малака
(даража)
|
Таълим дастурини ўзлаштиришнинг меъёрий муддати
|
Бакалавриат таълим дастури
|
Бакалавр
|
4 йил
|
4 5112100 – Меҳнат таълими таълим йўналиши бўйича
бакалаврлар касбий фаолиятининг тавсифи
4.1 Бакалаврнинг касбий фаолият соҳаси
5112100 – Меҳнат таълими – умумий ўрта таълим мактаблари учун меҳнат таълими бўйича ўқитувчи тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари йиғиндисидан иборат бўлган таълим йўналишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |