Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению


Атамалар, таърифлар, қисқартмалар


Download 356 Kb.
bet3/33
Sana08.02.2023
Hajmi356 Kb.
#1176274
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
5112100-Мех ДТС

2 Атамалар, таърифлар, қисқартмалар

Мазкур стандартда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳамда олий таълим соҳасидаги халқаро ҳужжатларга мос равишда атамалар ва таърифлардан фойдаланилган:


бакалавриатнинг асосий таълим дастурлари (бакалавриат дастури) – талабаларнинг тарбияси ва тайёргарлик даражаси сифатини таъминлашга йўналтирилган ўқув режаси, ўқув курслари, фанлари (модуллари)нинг дастурларини қамраб олган ўқув-услубий мажмуалари ҳамда малакавий амалиётлар дастурлари, ўқув жараёни жадвали ва мос равишдаги таълим технологияларини амалга оширилишини таъминловчи методик материаллар;
Интеграллашган курс – таълим дастуридаги ўқув фанлари мазмун жиҳатдан ўзаро боғланган, лекин ўз мустақил фанига эга бўлган фанлар модули.
касбий фаолият соҳаси – илмий, ижтимоий, иқтисодий соҳаларда, ишлаб чиқаришда намоён бўладиган касбий фаолият объектларининг мажмуаси;
касбий фаолият объекти – касбга йўналтирилган предметлар, воқеликлар, жараёнлар ва тизимлар;
касбий фаолият тури – таълим йўналишига ўзгартишлар киритиш мақсадида касбий фаолият объектига таъсир қилиш тавсифи методлари ва усуллари;
компетентлик - шахснинг муайян таълим йўналиши ёки мутахассислиги бўйича олган билим, малака ва кўникмалари ҳамда шаклланган шахсий хислатларини меҳнат фаолиятида муваффақиятли қўллай олиш қобилияти.
компетенция – билим, малака ва шахсий сифатларини маълум соҳада муваффақиятли фаолият учун қўллай олиш;
модул – таълим ва тарбиянинг муайян мақсади ва натижасига эришиш бўйича ўзаро боғланган ҳамда мантиқий тугалликка эга бўлган ўқув фанлари ва уларнинг таркибий қисмлари.
йўналиш – асосий таълим дастурининг касбий фаолиятнинг муайян тури ва ёки объектига йўналганлиги;
таълим дастури – муайян бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислигида мажбурий ва танлаб ўқитиладиган фанлар тизими, ўтказиладиган амалиёт турлари ва уларнинг мазмуни.

Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling