Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet182/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Агломерация - катта миқдордаги аҳоли истиқомат қилувчи йирик ҳудудларни комплекс равишда ўзлаштирилиши.
Агломерация - (лот. аггломераре-бирлаштирмоқ, тўпламоқ) - яқин ҳудуддаги шаҳарларнинг ўзаро “тортилиши”, ҳудуд аҳолисининг меҳнат ва турмуш жараёнларидаги алоқадорлигининг ортиши ҳисобидан вужудга келган ҳодисадир.
Агломерация - бу аҳоли манзилгоҳлари, асосан шаҳарлар, шунингдек қишлоқларнинг интенсив ҳўжалик, меҳнат ва маданий-маиший ҳамда рекреацион алоқалар билан боғланиб, ягона бирликни ташкил қилган компакт ҳудудли гуруҳидир.
Агломерация самарадорлиги - мужассамлашув (концентрация) самарадорлиги бўлиб, корхоналарнинг кооперация ва ихтисослашув («хилма-хиллик», ёки сифат иқтисоди) дир.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш - давлат томонидан яшаш учун барча шарт-шароитларни яратишга мақсадли юналтирилган кафолатлар тизимидир.
Ассоциация - Тижорат ташкилотлари ўртасида улар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, умумий мулкий манфаатларни ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этиладиган бирлашма ташкил қилган жисмоний ёки ҳуқуқий шахслар бирлашмасидир.
Актив бандлик сиёсати - бу давлат томонидан ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида олиб бориладиган ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий чора-тадбирлар йиғиндисидир.
Бино - функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими.
Бандлик - меҳнатга лаёқатли аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнат билан машғул бўлиши; фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган ва қонунга зид келмайдиган, меҳнат даромади берадиган фаолияти.
Бошқарув тузилмаси - бошқарув мақсадларини амалга оширувчи ва функтсияларни бажарувчи бир-бири билан боғланган турли бошқарув органлари ва боўғинларининг мажмуи.
Бранд стратегия-хўжалик юритувчи субъект обрўси (имижи)ни бозорда уни брендини илгари силжитиш асосида мажмуавий ишлаб чиқиш.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling