170. Қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода . . . бўлиши шарт. тушириб қолдирилган сўзларни топинг.
Халқ
Олий мажлис
Президент
Депутат
171. Давлатнинг инновацион янгиланиш дастурини шакллантириш, инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланадиган янги авлод кадрларини, янги сармоядорлар синфини тайёрлаш учун Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича . . . керак. Тушириб қолдирилган сўзларни топинг.
кучли рақобат муҳити
ижтимоий сиёсат
кучли тадбиркорлик
б ва с жавоблар
172. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига бугунги кунгача қанча фуқаро мурожаат қилди?
1,5 млн.дан зиёд
2 млн.дан зиёд
2,5 млн.дан зиёд
3 млн.дан зиёд
173. 2018 йилда мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари неча фоизни ташкил этди?
5,2 фоиз
5,1 фоиз
5,5фоиз
5,3 фоиз
ГЛОССАРИЙ
Аҳолини жойлаштириш тизими - мавжуд аҳоли пунктларини ривожлантириш ҳамда янги аҳоли пунктларини барпо этиш йўли билан аҳолини тегишли ҳудудга тартибга солиб бориладиган тарзда жойлаштиришнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан белгиланадиган асосий йўналишлари.
Аҳоли пунктининг бош режаси - яшаш ва фаолият муҳитини шакллантиришнинг комплекс шароитларини, аҳоли пунктлари ҳудудий ривожланишининг асосий йўналишларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати.
Аҳоли пунктлариаро ҳудудлар - аҳоли пунктлари чегарасидан ташқаридаги икки ва ундан ортиқ аҳоли пункти ўртасидаги ҳудудлар.
Аҳоли пункти - Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан номи, мақоми ва чегаралари белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудийтузилишининг таркибий қисми бўлиб, асосан муқум ҳолатда яшайдиган аҳолига эга ҳудуд;
Do'stlaringiz bilan baham: |