Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
Аралаш республикалар (Францияда бешинчи республика, Португалия, Финляндия, Европанинг тоталитар тузумидан кейинги кўпчилик мамлакатлари) ўзида президентлик ва парламентар республикалар институтларини мужассам этади. Ижро этувчи ҳокимият ваколатларига эга бўлган ва халқ томонидан сайланадиган президент институти президентлик-республика бошқарув шаклидан ўзлаштирилади. Парламентар республика шаклидан эса бош вазир етакчилик қиладиган ҳукуматнинг парламент олдидаги масъуллиги олинади. Ижро этувчи ҳокимиятнинг бундай тизими бицефаль («икки бошли») ҳокимият деб аталади. Мабодо, президент ва парламент кўпчилиги бир партияга (коалицияга) мансуб бўлишса, у ҳолда президентнинг ўзи ҳукуматни шакллантиради ва амалда унинг бошлиғи бўлиб қолади. Агар улар турли партияларга мансуб бўлсалар, у ҳолда президент парламент кўпчилиги бошлиғини бош вазир этиб тайинлашга мажбур бўлади. Бунда президент ва ҳукуматнинг бирга яшаши, яъни ҳамхоналиги деб аталадиган вазият юзага келади. Бундай вазиятда у сиёсий жиҳатдан нисбатан заиф бўлади, лекин, шунга қарамай, ҳукумат президент фикри билан ҳисоблашишга мажбурдир.
Чунончи, Францияда президент «ҳамхоналик» вазиятида ҳам мустақил ваколатларини сақлаб қолган муҳим сиёсий арбоб бўлиб қолаверади. У олий бош қўмондон ҳисобланади, референдум ўтказиш ҳақида қарорлар қабул қилади, энг муҳими — қонунчилик предмети бўла олмайдиган масалалар юзасидан тартибга солувчи ҳужжатларни эълон қилади. Дарвоқе, бу ҳужжатлар бош вазир томонидан, зарурий ҳолларда эса — масъул вазирлар томонидан назорат қилинади. Натижада бу ҳужжатлар, президент фикрини ҳисобга олган ҳолда, ҳукумат эълон қилган ҳужжат бўлиб чиқади. Лекин, нима бўлганда ҳам, «ҳамхоналик» вазиятида президент ва ҳукумат бир-бирларининг манфаатлари билан ҳисоблашишга мажбур бўладилар. Агар аралаш республикада президент ва парламент бир-бирига нисбатан мухолифатда бўлмаса, «партия» ҳокимияти таркиб топиб, унда бош ролни президент ўйнайди. Мабодо, улар бир-бирига мухолифлик қилса, унда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларга бўлинишининг ўзига хос кўриниши юзага келади. Бунда ижро этувчи ҳокимиятни президент ва парламент олдида масъул бўлган ҳукумат амалга оширади, лекин, айни пайтда, у президент фикрини ҳисобга олишга мажбур. Ҳокимият бўлинишининг бу турида ҳукумат бошқарувнинг парламентар республика шакли амал қиладиган мамлакатларга нисбатан парламентга камроқ тобе бўлади. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling