Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Минтақа иқтисодиётида меҳнат ресурслари мобиллиги


Download 5.55 Mb.
bet58/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

5.5. Минтақа иқтисодиётида меҳнат ресурслари мобиллиги

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш асноси меҳнат бозорида ҳам катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Улар турли соҳаларни жадал ривожлантиришдан ташқари, янги иш ўринлари очиб, аҳоли бандлигини таъминлашда, халқимиз турмушини янада фаровонлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.


Аммо барчамизга аён битта жиддий муаммони ҳам рўй-рост тан олишимиз керак: иқтисодиётнинг таркибий тузилиши ўзгариши бир қанча тармоқларда ходимлар ишсиз қолиши билан бирга кечмоқда. Ўз навбатида, меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг табиий ўсиши ҳам юқори даражага кўтарилмоқда. Оқибатда аҳолининг ишга жойлашиш эҳтиёжи билан иқтисодиётнинг меҳнат ресурсларига бўлган талаби, шунингдек, ходимларнинг профессионал таркиби билан таклиф этилаётган ишнинг хусусияти ўртасида номувофиқликлар юзага келмоқда.
Институционал нуқтаи назардан ёндашганда, меҳнат бозоридаги талаб ва таклифнинг номутаносиблиги муаммосини ижтимоий назорат тизимини ўрнатиш орқали ҳал этиш мумкин. Давлат эса меҳнат бозоридаги режали сиёсатини шу бозорда амал қиладиган институтлар ёрдамида амалга ошириши зарур. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, энг муҳим ижтимоий муаммолар бевосита меҳнат бозорида ечим топади. Инчунин, давлат мазкур жараёнда иштирок этиши шарт. Акс ҳолда, кўплаб одамлар ишдан ва тирикчилик учун зарур неъматлардан маҳрум бўлишади. Давлат эса иш билан бандлик даражаси юқори бўлишидан манфаатдор. Чунки у бюджетнинг даромад қисми ва мамлакат бойлиги кўпайишини таъминлайди.
Шахс эркин бўладиган ва касб малакасини ошириш имкониятини қўлга киритадиган изчил тартиб ўрнатиш учун ижтимоий-иқтисодий сиёсат қуйидаги мақсадларга йўналтирилиши зарур:
• касбни ўзгартириш, қобилиятга яраша касб танлаш, бунинг учун тегишли ўқувлар мавжудлиги имкониятини яратиш;
• фаол меҳнат жараёнини ташкиллаштириш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, хизмат вазифасида кўтарилиш учун тенг шарт-шаротлар муҳайё этиш;
• меҳнатни рағбатлантиришнинг турли шакл ва воситаларини кенг жорий этиш, ишлаб топилган даромад ўз эгаси ва унинг оиласидагилар муносиб ҳаёт кечиришини таъминлайдиган миқдорда бўлишига эришиш;
• ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги меҳнат муносабатларини, айниқса, хусусий сектордаги иш шароитларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш.
Миллий иқтисодиётимиз тараққиётининг ҳозирги босқичи барча соҳалар инновацион тенденциялар таъсири остида барқарор ривожланаётгани билан ажралиб турибди. Бу жараён истиқболда мамлакат меҳнат ресурсларини ички ва ташқи омилларнинг ўзгарувчан шартларига биноан прогноз қилиш ҳамда уларнинг бугунги инновацион ҳолатига мослашувини таъминлашга, янги рақобатбардош устунликларни жорий этиш ва такомиллаштиришга ёрдам беради.
Албатта, иқтисодиётдаги инновацион тенденциялар жаҳонда ҳам, ички меҳнат бозорида ҳам мавжуд меҳнат ресурсларининг рақобатбардошлик жиҳатидан афзалликларининг асосий манбаи бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги стратегик ривожланиш даврида меҳнат ресурсларининг мобиллиги меҳнат бозорида алоҳида ўрин тутмоқда. Меҳнат ресурслари мобиллиги деганда, меҳнат ресурсларининг бир минтақа ёки ҳудуддан бошқасига ўтиши, бир меҳнат фаолияти турини бошқасига алмаштиришга тайёрлиги даражасини тушунамиз. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, меҳнат ресурсларининг мобиллиги турлари ҳудудлар, касб-малака ҳамда давомийлиги бўйича таснифланади (5.5-чизма).




Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling