Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Тақризчилар: У.Шопўлатов


Download 1.1 Mb.
bet2/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Тақризчилар: У.Шопўлатов-УзМУ университети катта ўқитувчиси, б.ф.д. (PhD)

Услубий қўлланма «Биология» кафедрасининг йиғилишида («____» ___________ 2020 й.) муҳокама қилинган.


Услубий қўлланма «Табиий фанлар» факултетининг йиғилишида («____» ___________ 2020 й.) муҳокама қилинган.




КИРИШ

Мазкур лаборатория ишлари бўйича услубий қўлланма 5140100-биология таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш таълим дастури асосида тузилган. Ушбу лаборатория ишлари ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари фанидан талабаларни олган назарий билимларини чуқурлаштириш мақсадида ишчи дастур асосида ажратилган 52 соатлик лаборатория ишини ўз ичига олади. Лаборатория ишлари фойдаланган ҳолда талабалар лаборатория ишларига олдиндан тайёргарлик кўриш ва мустақил равишда лаборатория ишларини ўтказишлари мумкин. Мазкур лаборатория ишлари тайёрлашда ҳозирги кунда қўлланилиб кeлинаётган биокимёдан, ўсимликлар физиологиясидан амалий машғулотлар учун лаборатория ишлари ва бошқа илмий мeтодик қўлланмаларга асосланган. «Ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари» фани биокимё, ўсимликлар физиологияси каби йўналишларда таълим олаётган талабаларни илмий тадқиқот ишларида қўлланиладиган махсус тадқиқот усуллари билан таништиради. Маълумки, биокимё, ўсимликлар физиологияси ёки ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари бошқаришда лабораторияда қўлланиладиган тадқиқот усуллари қулай, содда ва тезкор бўлиши, хамда технологик жараённи назорат қилишга ёрдам берувчи, асосий сифат кўрсаткичларни аниқловчи усуллар бўлиши керак. «Ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари», «Ўсимликлар физиологияси», «Биокимё» курсларида талабалар ўсимликлар, хусусан, уларда кечадиган кимёвий жараёнлар ва физиологик бошқарилишлар ундаги моддаларнинг аҳамияти ва вазифаси билан танишадилар. Шу фанларнинг мантиқий давоми сифатида феноллар, гликозидлар, мойлар, углеводлар улар таркибидаги моддаларнинг сифат ва миқдорини ўрганиш, шу моддаларни аниқлашнинг замонавий усулларини билишни тақозо этади. «Ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари» фани физиологик фаол моддаларнинг ўсимликлар ҳаётидаги ўрни ўсиш ва ривожланишдаги аҳамиятини ўрганишнинг назарий ва амалий асосларини ўргатади. У физиологик фаол моддаларнинг чуқурроқ тахлил қилиш имкониятини яратади.


Ушбу услубий қўлланма Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган биология бакалавриатура йўналиши намунавий дастурига асосланган ишчи дастурига мувофиқ тузилиб, нашрга мўлжалланган. Қўлланмада ўсимликларнинг физиологик фаол моддалари қўлланиладиган усулларнинг амалда бажариладиган лаборатория ишларидан айримлари киритилган. Ушбу қўлланмада амалий ишларни бажариш учун зарур бўлган назарий тушунчалар баён этилган.



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling