Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Лаборатория машғулотда ишлаш қоидалари


Download 1.1 Mb.
bet4/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Лаборатория машғулотда ишлаш қоидалари
1. Лаборатория дарсларида ҳам иш бошлашдан олдин халат кийиш, сув, электр, газ борлигини, мўрили шкафнинг ишлаш-ишламаслигини кўздан кечириш, сўнгра хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш керак.
2. Ҳар бир талаба, иложи борича, ўзи учун ажратилган жойда ишлаши керак.
3. Ўтказилган тажрибанинг тавсифи унда ишлатиладиган асбоб ва реактивлар тала-баларнинг иш дафтарларида тўлиқ ёзилган бўлиши лозим. Тажриба материалларини талаба тўлиқ ўзлаштирганига, ўқитувчи иқрор бўлганидан кейин, ишни бажаришга рухсат этади.
4. Тажриба ўтказилаётганда, тозаликка ва техника хавфсизлигига риоя қилиш керак.
5. Иш вақтида газ ёки водопровод жўмраклари ва электр асбоблари, тарозилар ишламай қолса, тезда лаборантга мурожаат қилиш керак.
6. Тажриба тугагач, газ горелкаси, сув жўмракларини беркитиш, газ асбобларни ўчириш ва тажриба натижаларини лаборатория дафтарига ёзиш керак.
7. Спирт лампаси ёки газ горелкаси билан ишлаётганда эҳтиёт бўлинг. Спирт лампаси алангасидан фойдаланиб бўлгандан кейин, уни қопқоқ ёрдамида ўчиринг.
8. Электр иситиш асбобидан фойдаланишдан олдин электр симининг изолацияси бутунлигини текшириб кўриш.
9. Талаба ишлатиб бўлган реактивларни жойига қўйиши, ўзи синтез қилган моддани лаборантга топшириши лозим. Ишлатган идишлар ва асбобларни тозалаб, шкафларга қўйиб, иш жойини тоза қолдириш лозим.
10. Лаборатория дарсини қолдирган талабанинг ўқитувчисиз ёки катта лаборансиз тажриба ўтказишига рухсат этилмайди.
Лаборатория дарсларда риоя қилиш керак бўлган хавфсизлик техникаси қоидалари
Лабораторияда кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмаслиги учун қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
1. Лабораторияда ўт ўчиргич учун жун материал ва яшикда қум бўлиши керак.
2. Натрий ва калий металларини керосинда, бензолда ёки толуолда сақлаш лозим. Улар қисқич билан олиниб, филтр қоғоз устида скалпел ёрдамида майда бўлакларга бўлинади. Филтр қоғоз устида қолган натрий ёки калий металларнинг майда бўлакларини ташлаб юбориш ман этилади. Улар махсус идишларга солиб ёки спиртда эритиб юбориши керак.
3. Осон учувчан ёки тез ёнувчан органик эритувчилар (бензол, толуол, бензин, этил спирти ва ҳ. к) сақланадиган идиш оғзини очиқ ҳолда аланга ёки электр плиткалари олдида қолдириш ман этилади. Бундай эритмаларни лабораторияда бир литрдан кўп сақлаш мумкин эмас. Тажриба ўтказилаётганда асбобнинг герметик уланганлигини кузатиш керак. Осон учувчан ва тез ёнувчан органик моддаларнинг очиқ аланга ёрдамида қиздириш тақиқланади.
4. Тажриба ўтказилаётган вақтда иш жойини ташлаб кетиш қатъий ман этилади.
5. Кислота эритмаси тайёрланаётганда сувни кислотага эмас, балки кислотани сувда оз-оз миқдорда солиб тайёрлаш лозим.
6. Органик моддаларни ҳидлаш, мазасини татиб кўриш ва уларни оғзи очиқ идишда қолдириш мумкин эмас.
7. Тажриба тугатилгач, газ ва электр асбобларини ўчириш ва иш жойини навбатчи лаборантга топшириш лозим.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling