Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар


Download 1.1 Mb.
bet6/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар: горелка, пипеткалар, сув ҳаммоми, 100-200 мл конус колбалар, чинни ховонча, пробиркалар, дистилланган сув, этил спирти, HCl 5% эритмаси, NaOH нинг 5% ли эритмаси, сульфанил кислота, n-нитроанилин, кумаринлар сақловчи ўсимлик маҳсулотлари (қашқарбеда ер устки қисми, хушбўй рута ер устки қисми).

Ишни бажариш тартиби: Маҳсулот таркибида кумаринлар борлигини аниқлашда кўп ишлатиладиган ва энг муҳими диазореактив билан 70 ўтказиладиган реакция ҳамда лактон реакциясидир.

  1. Сифат реакцияси. Бунинг учун қуритилган ва майдаланган маҳсулотдан 1-2 г колбага солинади ва унинг устига 5-10 мл спирт қуйиб, 4 соат қолдирилади. Сўнгра колбани 500 С да 2-3 минут қиздирилади. Ажратмани фильтрлаб олинади ва унга 5% натрий ишқор эритмасидан бир неча томчи қўшиб, сув ҳаммомида бир неча минут қиздирилади. Агар спиртли ажратмада кумарин бўлса лактон халқаси очилиб кумаринат ҳосил бўлади ва эритма тиниқ сариқ (оч сариқ) рангга киради.

Сариқ (оч сариқ ёки сарғиш) рангли ишқорий шароитдаги ажратмани 2 та пробиркага бўлиб, кумаринларга сифат реакциялари ўтказилади.
а) Диазореакция. Биринчи пробиркадаги 2 мл сарғиш рангли ажратмани чинни идишга солиб, унга янги тайёрланган сульфанил кислотанинг диазореактивидан бир неча томчи қўшилади. Натижада аралашма қўнғир-қизил ёки тўқ қизил рангга бўялади. Агар сульфанил кислота ўрнида n-нитроанилин олинса, у ҳолда аралашма бинафша ёки қўнғир рангга бўялади.
б) Лактор реакцияси. Иккинчи пробиркадаги сарғиш рангли ажратмага 4 баравар ортиқ миқдорда сув қўшилган тақдирда аралашма лойқаланмаслиги ва чўкма ҳосил қилмаслиги лозим. Сўнгра бу аралашмага хлорид кислотанинг 5% эритмасидан қўшиб нейтралланади. Агар кумаринлар бўлса, кислота таъсирида очилган лактон халқаси ёпилади ва сариқ ранг йўқолиб лойқа ҳосил бўлади. Чунки ҳосил бўлган кумаринлар сувли спиртда эримайди. Хлорид кислота таъсирида сувда эримайдиган лактонлар – кумаринларга айланади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling