Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТ ДАРСЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АСБОБ- УСКУНАЛАР БИЛАН ТАНИШИШ ВА ФОЙДАЛАНИШДА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ


Download 1.1 Mb.
bet3/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТ ДАРСЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АСБОБ- УСКУНАЛАР БИЛАН ТАНИШИШ ВА ФОЙДАЛАНИШДА ТЕХНИКА ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИ
Ҳар бир талаба ўзининг доимий ишлаш жойига эга бўлиши, иш хонасини доим озода ва саранжом тутиши, Лаборатория машғулотларда ишлатилмайдиган асбоб ускуналар, кимёвий моддалар, китоб дафтар ва бошқалар бўлмаслиги лозим.
Ўсимликларнинг фаол моддалари фани дарсларида ўсимликларда кечадиган физиологик жараёнлардаги фаол моддаларнинг вазифалари ва ҳужайрадаги аҳамиятини ўрганишда, фан бўйича билим, кўникма ва малаканинг оширишда, талаба лаборатория шароитида тажрибалар қўйиш учун фенолларни, фаол моддаларга хос сифат реакцияларини аниқлаш методлари, ёғларга хос сифат реакцияларини, витамин ва гармонларни аниқлаш, нуклеин кислоталарни гидролиз қилиш, оксидланиш-қайтарилиш ферментларининг фаоллигини аниқлаш малакаларига эга бўлиши керак. Лаборатория ишларини бажариш давомида талабалар кимёвий жараёнларни амалга оширишга имкон берадиган жиҳозлар ва воситалар билан танишиб, уларнинг қандай мақсадларда ишлатилишини билиб олиши зарур бўлади. Ҳар бир талаба ўзининг доимий ишлаш жойига эга бўлиши, иш хонасини доим озода ва саранжом тутиши, мазкур лаборатория мобайнида ишлатилмайдиган асбоб, идишлар, кимёвий моддалар, китоб-дафтар ва бошқалар бўлмаслиги лозим. Тажриба бошлашдан илгари талаба лаборатория иши учун зарур асбоб ва реактивларни билиб, рўйхат қилиб олади.
Лаборатория машғулот асосий иш қуроллари: электроплитка, эритмалар ва реактивлар учун жавонлар, аналитик тарози ва бошқалар бўлиши керак. Тажрибага керакли асбобнинг ишга яроқлилигини, унга зарур бўлган ҳамма жиҳозларни синчиклаб текширилиб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда бажарилади.
Тажриба ўтказиладиганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли бўлган дори-дармонлари бўлган аптечка ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган бўлиши керак. Тажриба тамом бўлгач, идишларни ювиб, тозалаб, ўз жойига тартиб билан қўйиш лозим. Бу идишлардан фойдаланишни осонлаштиради, кейинги тажрибага тайёр бўлиб туради, вақт тежалади. Ювилган идишлар устки томонидан тоза сочиқ билан артилган хром, хлорид кислота эритмалари билан ювилади, сўнг дистилланган сув билан чайқаб, қуритиш шкафида қуритилади.
Қуруқ реактив ва эритмаларнинг тозалигига, сақланишига алоҳида аҳамият бе-риш шарт. Реактивлар солинган идишларнинг оғзини очиқ қолдириш мутлақо мум-кин эмас. Реактивлар аналитик тарозиларда тортилганда, тоза, қуруқ шиша идишларда, буюксда ҳамда кичик кимёвий стаканчаларда тортиш лозим. Концентрланган кислоталар ва 25% аммиак эритмасини ишқаланган тиқинли шишада сақлаш керак. Устидан шиша қалпоқ ёпиб қўйилади. Эритмалар шкафда сақланади. Ишланадиган хонада концентрланган кислоталар озгинадан (1–2л) ҳавоси тортиладиган жавон тагида, иситкич асбоблардан узоқроқда сақланади. Карбонат ангидрид, сувни шимадиган реактивлар, эритма солинган идиш ва шишаларнинг пўкаклари эритилган парафинда шимдириб олинади.
Эритма солинган шиша устига аниқ ва чиройли қилиб эритманинг номи, унинг концентрацияси, тайёрланганган вақти (кун, ой, йили), талабанинг исми, фамилияси ёзилган ёрлиқ ёпиштирилади. Эритма пипетка билан асосий шишадан олинади. Ишлатиш учун эритмадан стаканга озгина ортиқроқ қуйиб олиш керак. Стаканга қуйилган эритмани яна қайта шишага қуйиш мумкин эмас. Концентрланган кислота ва ишқорларнинг эритмаларини, заҳарли суюқликларни пипетка орқали оғизда сўриб олиш мумкин эмас. Бунинг учун резина насос ёки автомат пипеткадан фойдаланилади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling