Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар


Download 1.1 Mb.
bet8/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар: пробиркалар, пипеткалар, конц. H2SO4, этил спирти, FeCl2 нинг 10% эритмаси, хлороформ, 0,1 н НСl эритмаси, 0,1 н КОН эритмаси, тритерпен (қизилмия) ва стероид (темиртикон) сапонинларнинг суюлтирилган (60-70%) этил спиртидаги ва сувдаги эритмалари, қизил мия, темиртикон.

Қизилмия Темиртикон
Ишни бажариш тартиби:
а) Сапонинлар учун Лафон реакцияси. 2 мл сапонин эритмасига 1 мл конц. сульфат кислотаси, 1 мл спирт ва темир хлориднинг 10% эритмасидан 1 томчи қўшиб қиздирилса, кўк-яшил ранг ҳосил бўлади.
б) Тритерпен ва стероид сапонинлар учун Сальковский-Молчанов реакцияси. Тритерпен ва стероид сапонинларнинг суюлтирилган (60-70%) этил спиртидаги эритмасидан 2 мл олиб, улар алохида пробиркаларга қуйилади. Кейин улар устига 1 мл хлороформ эритмаси қўшилади ва чайқатилади. Шундан сўнг, устига секин-асталик билан концентрланган сульфат кислотасидан қўшилса, сариқ (тритерпен сапонинларга хос) ёки қизил (стероил сапонинларга хос) ранг ҳосил бўлади.
в) Фонтан Қандел реакцияси. Бу реакциядан сапонинларни қайси гуруҳга мансуб эканлигини билиш учун фойдаланилади. Бунинг учун, сапонин сақлаган маҳсулотдан олинган ажратмадан 2 та пробиркага бир хил миқдорда солиб, устига 1-пробиркага 0,1 н НСl эритмасидан, 2-пробиркага 0,1 н КОН эритмасидан 5 мл дан қўшиб, 1 минут давомида қаттиқ чайқатилади. Агар иккала пробиркада бир хил баландликда турғун кўпик ҳосил бўлса, ажратмада тритерпен сапонинлар бўлади. Агарда сапонинлар стероид гуруҳга кирса, у ҳолда ишқор солинган пробиркадаги кўпик НСl солинган пробиркадаги кўпикдан бир неча марта ортиқ ҳосил бўлади (спирокстал халқани совунланиши ҳисобига).


Назорат саволлари:
1. Тритерпен гликозидлар ва сапонинларга таъриф беринг.
2. Сапонин гуруҳларини айтинг.
3. Сапонинларни ўсимлик оламида тарқалиши.
4. Сапонинларга хос бўлган қандай физик-кимвий хусусиятларни биласиз?
5. Тритерпен ва стероид сапонинларни ўзаро фарқлаш учун қандай реакциялардан фойдаланилади?



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling