Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Download 1.1 Mb.
bet11/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

4) Темир 3-хлорид таъсири. Чинни идишчадаги флавоноидларнинг спиртдаги 5 мл эритмасига (ёки ўсимликдан тайёрланган флавоноидларнинг 5 мл спиртли ажратмасига) темир 3-хлориднинг спиртдаги 5 % ли эритмасидан бир неча томчи қўшилса, тўқ зангори, тўқ бинафша, тўқ яшил ёки яшил ранг ҳосил бўлади. Темир (III)-хлорид эритмаси билан флавоноидларнинг ҳамма гуруҳлари рангли реакция беради.





Мавжуд вазият
(топшириқли кейс)
1-Топшириқ. Флаваноидларга сифат реакцияларини аниқланг
Кўрсатма: талабалар гуруҳларига савол билан мурожаат этилади. 2 минут вақт берилади.
Савол: Флаваноидларга сифат реакцияларини аниқланг?
Тўғри жавоб:
1-гуруҳЦианидин реакцияси, Аммиак билан риакция, Минерал кислоталар, Алюминий хлорид, Темир хлорид билан реакция.
2-гуруҳ–Диазо реакция, Лактон реакция, Микросублимация реакцияси.
3-гуруҳ–Либерман Нейман реакцияси, Балье Нейман реакцияси, Келлер Килиани реакцияси.
4-гуруҳ – Акролеин реакцияси, Элоидин реакцияси.
Баҳолаш тартиби: 1-, 2-, 3- гуруҳнигина тўғри топган гуруҳга 1 баллдан берилади. Ғолиб гуруҳ эьлон қилинади.


Назорат саволлари:
1. Флаваноидларга кимёвий таъриф беринг.
2. Флаваноидларни табиатда тарқалишини айтиб беринг.
3. Флаваноидларни ўсимлик ҳаётидаги аҳамиятини изоҳланг.
4. Флаваноидларни физик-кимёвий хоссаларини айтинг.
4-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ

МАВЗУ: ХРОМАТОГРАФИЯ ҚОҒОЗИ ЁРДАМИДА КАРОТИННИ АЖРАТИБ ОЛИШ
Назарий тушунча: Хлорофилл ва каротиноидлар липофил моддалар бўлганлиги сабабли хам ёғларни эритувчан барча органик эритувчиларда спиртда, ацетонда, эфирда, бензинда яхши эрийди. Пигментларни гулларидан ажратиб олишда қутбланган эритувчилар ёки қутбланмаган эритувчилариннг аралашмаси ишлатилади.
Пигментлар аралашмасини тайёрлаш учун ўсимликдан янги узиб олинган ёки унинг илгаридан олиб қуритилган барги ишлатилади. Ўсимликларда пигментлар пигмент-липопротеид комплекелари кўринишида бўлади. Пигментларни ажратиб олиш учун ишлатиладиган эритувчилар кимёвий тузилишига қараб, қутбланган (спирт, ацетон) ва кутбланмаган (бензин) эритувчиларига бўлинади.
Қутбланган эритувчилар оқсилни денатурацияга учратади, натижада пигмент билан липопротеид комплекслари ўртасидаги боғлар узилади. Шунинг учун ҳам, бу эритувчилар аралашмаси пигментларнинг тўла ажралишини таъминлайди. Соф ҳолдаги қутбланмаган эритувчилар эса, пигмент билан липопротеидлар ўртасидаги боғларга таъсир эта олмайди. Пигментларни ажратиб олишда асосан 80-85% ацетон ёкн 90% спирт қўлланилади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling