Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Download 1.1 Mb.
bet13/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Каротин


Ксантофилл


Хлорофилл а
Хлорофилл в
Бошланиш нуқтаси


Назорат саволлари:
1. Пигментларга кимёвий таъриф беринг.
2. Пигмент турларини айтиб беринг.
3. Пигментларни ўсимлик ҳаётидаги аҳамиятини изоҳланг.
4. Каротинни ажратиб олиш усуллари қандай?


5-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


МАВЗУ: АМИГДАЛИН ГЛИКОЗИДИГА ХОС РЕАКЦИЯЛАРНИ ЎТКАЗИШ


Назарий тушунча: Назарий қисм: Гликозидлар (glycys –ширин) ўсимлик оламида кенг тарқалган органик бирикмалар ҳисобланади. Турли омиллар таъсирида доимо қанд (гликон) ва қанд бўлмаган (агликон) қисмларга парчаланувчи мураккаб органик бирикмалар гликозидлар деб аталади. Қанд бўлмаган агликон (юнонча сўз бўлиб, қанд эмас деган маънони билдиради), баъзи гликозидларда яна генин, сапогенин, эмодин ва бошқа номлар билан аталади.
Гликозид термини биринчилардан бўлиб, XIX асрнинг биринчи ярмида немис кимёгарлари Ф.Велер ва Ю.Либих томонидан фанга киритилган.
Гликозидларни бугунги кунда кенг қўлланилаётган муҳим вакиллари цианоген гликозидлар гуруҳига кирувчи юрак гликозидлари ҳисобланади. Юрак гликозидлари таъсири жиҳатидан танлаб таъсир кўрсатувчи биологик фаол моддлар гуруҳига киради. Улар фақат иссиққонли ҳайвонларнинг юрак мушакларигагина таъсир кўрсатади. Юқори дозаси юрак мушакларини систола ҳолатида тўхтатиб қўяди.
Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар: пробиркалар, пипеткалар, гликозидларнинг сирка ангидридидаги, хлороформдаги эритмалари, конц. H2SO4, 90% трихлорсирка кислота.
Юрак гликозидларига сифат реакциялари.
Ишнинг бориш тартиби: Юрак гликозидлари бир қанча сифат реакциялари орқали аниқланиши мумкин. Улар III группага бўлинади:
I.Юрак гликозидларининг склети–Стероид халқага бўлган Либерман реакцияси. Гликозидларнинг сирка ангидридидаги эритмасига бир неча томчи конц. H2SO4 қўшиб қиздирилса, яшил ранг ҳосил бўлиб, у тезда қизил ранга айланади. Либерман-Бурахрд реакцияси. Гликозидларнинг СНСl3 даги эритмасига 10 томчи сирка ангидриди ва бир неча томчи конц. H2SO4 қўшиб бир оз қиздирилса олдин пушти-қизил, кейин у тезда кўк-яшил ранга ўтади.
II. Юрак гликозидларнинг тўйинмаган лактон халқасига реакция.
Легаль, Раймонд, Кедде, Розенгейм, Виндаус реакциялари орқали реактивлардан натрий нитропруссид, м-динитробензол, 3,5-динитробензоат кислота, трихлорсирка кислотаси ёки бензолдиазоний-хлоридлардан биронтасини қўшиш билан олиб борилганда ҳосил бўлган рангларга қараб маҳсулотдан олинган ажратма таркибидаги бирикмаларда лактон халқалари бор ёки йўқлиги билинади.
Розенгейм реакцияси. Фақат 6 аъзоли тўйинмаган лактон халқага хос. Гликозидларнинг хлороформдаги эритмасига 90% ли трихлорсирка килотадан бир неча томчи кўшиб қиздирилса, кўк ёки қизғиш-бинафша (баъзан сариқ) ранг ҳосил бўлади (Буфадиенолидлар).



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling