Гулистон давлат университети аблакулова Н. А., Абдиқулов З. У


Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар


Download 1.1 Mb.
bet12/40
Sana18.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1212183
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
portal.guldu.uz-O`simliklarni fiziologik faol moddalari

Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар: I .Ўсимликнииг янги узиб олинган ёки қуритилган барги. 2. 96% спирт. 3.Ацетон. 4. Бензин. 5. Петролеин эфири. 6. Майдаланган шиша ёки қум. 7. 20x3 см катталикдаги хроматография қоғози. 8. Чинни ховонча. 9. Баландлиги 20-25 см бўлган шиша цилиндр. 10. Капилляр найча. 11. Микропипетка. 12. Камов насоси. 13. Пичоқ. 14. Қайчи. 15. СаС03
Ишнинг бажарилиши. Ўсиб турган ёки қуритилган баргдан 2-3 г олиб, қайчи билан майда-майда қилиб қирқиб, чинни ҳовончага солинади ва майдаланган шиша кукун иштирокида яхшилаб эзилади, сўнгра унга 10-15 мл ацетон солиб, яна 1-1,5 дақиқа давомида эзилади. Барг ҳужайралари ширасидаги ортиқча кислоталарни нейтраллаш учун эса, баргни эзиш давомида скальпель учида СаСО дан озроқ олиб, аралашмага солинади. Ҳосил бўлган пигментлар аралашмаси Камов ёки суп насоси ёрдамида Бунзин колбасига филтирланади. Фильтратдан ўтказилган пигментлар аралашмасидан микропипеткада олиб, илгаридан қирқиб тайёрлаб қўйилган 15 х 3 см катталикдаги хроматограмма қоғози пастки қисмига оддий қалам билан билинар-билинмас қилиб чизилган чизиқ бўйлаб, 1-1,5 см узунликда томизилади. Эслатиб ўтамиз, хроматограмма қоғозига чизиладиган бу чизиқ пастки учидан 2-3 см баландликда бўлиши керак. Пигментлар аралашмаси томизилгач, хромотограмма қоғози очиқ ҳолда ёки электр лампаси ёрдамида қуритилади. Хромотограмма қоғози яхши қуригач, иккинчи марта яна шу катталикда фильтратдан томизилади ва қайта қуритилади. Мана шу жараён яъни пигментлар аралашмасини томизиш ва уни қуритиш ишлари 5-6 марта такрорланади. Хроматограмма қоғозида пигментларнинг ацетонли аралашмасидан томизиш, қоғозда тўқ яшил ранг ҳосил бўлгунга қадар давом эттирилади. Сўнгра, хроматограмма қоғози ацетон хиди кеттунга қадар, очиқ ҳавода қуритилади ва пигмент аралашмаси томизилган учки томони цилиндрга солинган ҳолда 1-1,5 см ботқизиб тик қилиб осилади. Эслатиб ўтамиз, хроматограмма қоғозини цилиндрдаги бензинга тушурганда пигмент аралашмаси томизилган қоғоздаги чизиқ бензин қаватидан 1-1,5 см юқорироқда бўлиши керак. Акс ҳолда пигмент бензинда эриб қисман йўқотилиши мумкин ёки пигментларнинг ажралишига ҳалақит бериши мумкин. Орадан маълум вақт ўтиши билан қоғозга шимилаётган бензин пастдан юқорига кўтарила бошлайди. Бензиннинг пастдан юқорига кўтарилиши билан унда эриган пигментлар ҳам бир-бирларидан ажралган ҳолда кўтарила бошлайди. Эритувчи ва унда эриган пигментлариинг кўтарилиш харакати олинган қоғоз сифатига боғлиқ бўлади, яъни қоғоз зичлигига қараб, эритмалар харакати «секин» «уртача» ва «тез» холатда бўлади.
Қоғоз бўйлаб эритма ҳаракати қандай бўлмасин пигментлар қуйидаги тартибда тақсимланади: энг пастда хлорофилл «в» ундан юқорида хлорофилл «а» ва ксантофилл, энг юқорида эса, каротин.
Тажрибадан олинган маълумотлар асосида пигментларнинг таркиби ва уларнинг тақсимлиниши ҳақида ҳулоса қилинади.



Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling