Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet30/33
Sana22.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1222398
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish

Маънавий-маърифий фаолиятида:
- маънавий-маърифий ишларни режалаштира олиши, уни ташкил этиш методикасини эгаллаш, ўқувчилар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш;
- ўқувчиларда мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши иммунитетни юзага келтириш метод ва технологияларини билиши;
- глобаллашув шароитида кечаётган жараёнларда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва таъсири ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
- маҳаллаларда маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича индивидуал суҳбат ўтказиш;
- миллий урф-одат ва маросимларни ўтказишда, умуминсоний кадриятлар, меҳр-мурувват, бағрикенглик, ватанпарварлик, садоқат каби юксак инсоний фазилатларни очиб бериш қобилиятларига эга бўлиши керак.


Ташкилий-бошқарув фаолиятда:
- педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш;
- атроф-мухитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш;
- жамоада ижтимоий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва бошқариш;
- фикрлар ҳар хил бўлган шароитда тўғри қарор қабул қилиш;
- бажараётган фаолияти бўйича иш режасини тузиш, назорат қилиш ва амалга оширилган ишнинг натижаларини баҳолаш қобилиятларига эга бўлишии керак.
Назорат саволлари
1. Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавриат таълим йўналиши битирувчилари қандай соҳаларда касбий фаолият юритиш ҳуқуқига эга?
2. Бакалаврнинг касбий фаолият объектларига нималар киради?
3. Бакалавр қандай касбий фаолият турлари билан шуғулланиш имкониятларига эга?
4. Бакалаврнинг касбий фаолиятига қандай умумий талаблар қўйилади?
5. Бакалаврнинг касбий фаолиятига қандай малака талаблари қўйилади?
6. Бакалвр ўзининг касбий педагогик фаолияти, илмий-тадқиқот фаолияти, маънавий-маърифий фаолияти, ташкилий-бошқарув фаолиятида қандай қобилият ва кўникмаларга эга бўлиши лозим?


Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling