Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


-асосий саволнинг қисқача мазмуни


Download 0.92 Mb.
bet27/33
Sana22.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1222398
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish

2-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
5111700 - Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалавриат таълим
йўналиши малака талабининг халқаро микёсидаги бошқа таълим йўналишлари малака талаблари билан қиёсий таққослаш натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган.



Таълим жараёни

Ўзбекистон Республикаси (бакалавриатура)

Жанубий Корея Республикаси (бакалавриатура)

Германия
(бакалавриатура)

1.

Бошланиши

Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар колледжларидан сўнг

Ўрта мактабни битиргандан сўнг

Ўрта мактабни битиргандан сўнг

2.

Давомийлиги

4 йил

4 йил

4 йил

3.

Таълим олувчилар сони










4.

Ўтиш жойлари

Таълим муассасаларининг илмий тадқиқот бўлим-лари, илмий тадқиқот институтлари, илмий муассасалар ва ўқув юртларининг тадқиқот бўлимларида ўтказилади.

Университетга хомийлик қиладиган институтларда

Университет кафедра-сида талабаларнинг йўналиши ва илмий тадқиқот мавзуларига тааллуқли бўлган институтларда

5.

Таълим берувчилар

Университетда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар

Университетда фаолият юритаётган, илмий унвонга эга бўлган малакали ўқитувчилар ва хорижий мутахассислар жалб этилади

Университетда фаолият юритаётган, илмий унвонга эга бўлган соҳа мутахассислари ва хорижий мутахассислар жалб этилади

6.

Таьлим жараёнини кузатиш ва назорат қилиш

Ўзбекистан Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифати инспекцияси, ДТМ, кафедра мудири, бириктирилтан бошқа профессор-ўқитувчилар

Факультет раҳбарияти, тегишли кафедра мудирлари ва ўқитувчилар

Факультет деканати, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчи ўзига бриктирилган талабалар билан индивидуал тарзда фаолият юритади

Бакалавриатурада таълим жараёнининг умумий кўрсаткичлари
3-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Бакалавриатурада таълим жараёни таркибининг қиёсий таҳлили



Таълим жараёни

Ўзбекистон Республикаси (бакалавриатура)

Жанубий Корея Республикаси (бакалавриатура)

Германия
(бакалавриатура)

1.

Назарий таълим

Кафедра профессор-
ўқитувчилари томонидан талабаларга назарий билимлар берилади

Асосан талабалар ўзларининг йўналишлари бўйича
профессор-ўқитувчиларнинг маърузаларига кирадилар

Асосий қисм факультетда маъруза курслари кўринишида ўтказилади

2.

Амалий таълим

Таълим муассасаларида

Университет кафедралари қошидаги лабораторияларида

Таълим муассасаларида ва Университет кафедралари қошидаги махсус лабораторияларида

3.

Илмий тадқиқот ишлари

Бакалавриатурада таълим олувчилар танлаган мавзуси бўйича битирув малакавий ишини асосан кафедра иштирокида амалга оширади. Кафедра ёки бошқа кафедра прфесссор-ўқитувчилари (маслаҳатчи) илмий раҳбар этиб тайинланади. Илмий изланишлар давомида илмий мақолалар, тезислар ёзиш, республика ва халқаро илмий анжуманларда иштирок этиш ва маъруза қилиш билан шуғулланадилар.

Илмий иш бўйича кафедра ёки ўзининг мавзуси бўйича бошқа мутахассис билан турли институтларда амалга оширилади.
Бакалавриатурада ўқиш жараёнида илмий раҳбар танланади

Кафедра профессор-ўқиувчилари раҳбарлигида, илмий дастурлар доирасида тадқиқот ишлари амалга оширилади. Илмий иш давомида рефератлар тақдим қилиши, конференцияларда иштрок этиши ва илмий иш мавзуси бўйича журналга мақола ёзиши мумкин.

4.

Мустақил таълим

Талабалар назарий машғу-лотлар, амалий кўникмалар ва илмий ишлари бўйича асосий база ва бошқа таълим муассасаларида яриталган шароит (тарқатма мате-риаллар, кутубхона, интернет тармоғи ва бошқа)лардан фойдаланган ҳолда ўз билимларини оши-ришлари мумкин.

Талабалар турли мавзуларда мустақил изланишлар ва семестрлар якунида хулоса-ларини профессор- ўқитувчи-ларга тақдим этадилар
(мақола, тақдимот)

Талабалар мустакил таълимда журналларга камида 2-3 мақала ёзадилар. Мослаштирилган барча шарт-шароитлардан кенг фойдаланишлари мумкин.

5.

Таълим жараёнида баҳолаш

Талабаларнинг назарий ва амалий кўникмалар, илмий-тадқиқот ишлари бўйича билимларини баҳалаш бакалавриатурада жорий, оралиқ, якуний назорат, ҳар ярим йиллик ва йиллик аттестация кўринишида амалга оширилади. Якуний давлат имтиҳон саволлари оғзаки, ёзма, тест кўринишида ва амалий кўникмаларни намойиш этиш кўринишида талаб қилинади.

Семестрлар давомида асосий фанлардан белгиланган амалий, семинар машғулотлари орқали кредит йиғиб борадилар.

Талабаларнинг жорий билими, компетенцияси ва ўзлаштириши оралиқ тест саволлари орқали, билимларни даврий оғзаки кўрииншда текшириш, цикллар бўйича ҳар ярим йилда ёзма тест кўринишида амалга оширилади.



















Назорат саволлари
1. Бакалавриат таълим йўналиши малака талаблари лойиҳасини ишлаб чиқишда қайси хорижий мамлакатлар олий ўқув юртлари тажрибасидан фойдаланилган?
2. Бакалавриат таълим йўналиши малака талабининг халқаро микёсидаги бошқа таълим йўналишлари малака талаблари билан қиёсий таққосланг.
3. Бакалавриат таълим йўналиши малака талабининг халқаро микёсидаги бошқа таълим йўналишлари малака талаблари билан қиёсий таққослаш натижаларига изоҳ беринг.
4. Бакалавриатурада таълим жараёни таркибини қиёсий таҳлил этинг.
5. Ушбу масалада ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этинг.
6. Битирувчиларнинг малака талаблари борасида қандай таклифларингиз бор?

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling