Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси


-мавзу: Қўшимча ва танлов фанлари таркиби


Download 0.92 Mb.
bet24/33
Sana22.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1222398
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish

6-мавзу: Қўшимча ва танлов фанлари таркиби
Режа

  1. Қўшимча фанлар блокининг мазмуни

  2. Танлов фанлари таркиби ва уларнинг мазмуни



1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Ўқув режасининг қўшимча фанлар блоки мазмуни қуйидаги вазифаларни таъминлаши лозим:
- талабаларнинг бакалавриат таълим фанлари бўйича қўшимча равишда чуқур билим олишга бўлган эҳтиёжини қондириши;
- меҳнат бозорида рақобатбардошликни таъминлаши ҳамда таълим хизматлари соҳалари ривожини жадаллаштириши;
- жамиятни педагогизациялаш шароитида педагогик профилактикани ташкил этиш ва амалга ошириш малакасини таркиб топтириши;
- касбий фаолият стратегияси ва тактикасини тўғри танлай олиш, касбий нуқтаи назарнинг барқарорлигини таъминлаши;
- таълим сифатига қўйилаётган талаблар ва меҳнат бозори конъюнктураси тез ўзгараётган шароитда бакалавриат таълим йуналишлари бўйича ўқув режалар ва фанлар дастурларининг мослашувчанлигини таьминлаши лозим.
2-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
Танлов фанлари таркиби ва уларнинг мазмуни:
Таълим йўналиши бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда танлов фанларининг таркиби ва уларнинг мазмунига қўйилган талаблар ОТМ Кенгаши томонидан белгиланади.
Гулистон давлат университети Кенгаши томонидан “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” бакалавриат таълим йўналиши ишчи ўқув режасига қуйидаги танлов фанлари киритилган:

  1. Мутахассисликка кириш

  2. Дефектология асослари

  3. Нутқ ўстириш назарияси ва методикаси

  4. Ҳуснихат ўқитиш методикаси

  5. Ўқитувчи эстетик маданияти

Ушбу таълим йўналиши бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда танлов фанларининг таркиби ва уларнинг мазмунига қўйилган талаблар ўзгариб туради.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling