Гулистон давлат университети бошланғич ва мактабгача таълим методикаси кафедраси
-асосий саволнинг қисқача мазмуни
Download 0.92 Mb.
|
portal.guldu.uz-Mutaxassislikka kirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумнй юкл
- Гуманитар ва ижт
- Умумкасби
- Ихтисосл
- ҲАММАСИ
- 8-мавзу: Олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашда хорижий тажрибалардан фойдаланиш Режа
- 1-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
2-асосий саволнинг қисқача мазмуни.
5111700 - Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш йўналиши бўйича таълим дастурининг тузилиши
Назорат саволлари 1. Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори хажми хафтасига неча соат этиб белгиланган? 2. Ишлаб чиқарищдан ажралган ҳолда (кундузги) ўқиш шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори хажми хафтасига неча соат қилиб белгиланиши лозим? 3. Ўқишнинг норматив муддати тўрт йил бўлгани ҳолда ўқув жараёни неча хафта давом этиши зарур? 4. Ўкув даврининг умумий хажмида назарий таълим неча фоизни ташкил этади? 5. Ўкув даврининг умумий хажмида аттестация неча фоизни ташкил этади? 6. Таътил даври хажми неча фоизни ташкил этади? 7. Малака амалиёти хажми неча фоизни ташкил этади? 8. Битирув малакавий иши хажми неча фоизни ташкил этади? 9. Назарий таълим хажми “Гуманитар" билим соҳасига мувофиқ фанлар блоклари бўйича (% ҳисобида) қандай тақсимланади: - гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки? - математик ва табиий-илмий фанлар блоки? - умумкасбий фанлар блоки? - ихтисослик фанлар блоки? - қўшимча фанларблок хажми? 10. Таълим йўналишининг «Умумкасбий фанлар» ёки «Ихтисослик фанлар» блоки таркибидаги фанларга мос бўлган «Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» ва «Математика ва табиий-илмий фанлар» блоки фанлари учун ажратилган ўқув юклама хажми мазкур таълим йуналиши ўқув режасининг «Умумкасбий фанлар» ёки «Ихтисослик фанлар» блоки таркибига ўтказилиши мумкинми? 11. Ўқув йилида таътил даврининг умумий хажми неча хафта қилиб белгиланган? 12. Талабаларга қишки таътил ҳам бериладими ва қачон? 8-мавзу: Олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашда хорижий тажрибалардан фойдаланиш Режа Бакалавриат таълим йўналиши малака талаблари лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатлар олий ўқув юртлари тажрибасидан фойдаланиш Бакалавриат таълим йўналиши малака талабининг халқаро микёсидаги бошқа таълим йўналишлари малака талаблари билан қиёсий таққослаш Бакалавриатурада таълим жараёни таркибининг қиёсий таҳлили 1-асосий саволнинг қисқача мазмуни. Ушбу 110000 – Педагогика таълим соҳаси бўйича бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари малака талаблари лойиҳасини ишлаб чиқишда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Хитой халқ Республикаси, Япония, Корея ва бошқа хорижий мамлакатлар олий ўқув юртларида педагогика таълим соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тажрибасидан фойдаланилган. 110000 – Педагогика таълим соҳаси бўйича бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари малака талаблари лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатдарда педагогик кадрлар тайёрлаш вақтининг кўп қисми малака амалиётини ўтказишга сарфланиши танқидий таҳлил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли Қарори асосида стандартнинг янги лойиҳасида бакалавриат таълим йўналншлари талабаларининг малака амалиётларини ўтказиш муддати 14 хафта қилиб олинган. 110000 - Педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналншлари ва магистратура мутахассисликлари малака талаблари асосида кадрлар тайёрловчи олий ўқув юртларида бакалавриат талабалари илмий-тадқиқот ишларига жалб этилишини инобатга олиб, малака талабларида илмий-тадқиқот фаолияти ҳам назарда тутилган. Илғор хорижий мамлакатлардаги педагогика таълим соҳаси бўйича кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида ўқитиладиган фанлар номини ҳисобга олиб, ўқув режасида фан блоклари таркиби янгиланган. Хорижий мамлакатларда олий педагогика таълим соҳаси бўйича кадрлар тайёрловчи таълим муассасалари талабаларининг келгуси фаолиятини ҳисобга олиб, уларнинг танлови бўйича фан ўрганиш имкониятини бериш, яъни таълимни демократлаштиришни назарда тутишини эътиборга олиб, ушбу 110000 - Педагогика таълим соҳаси бўйича бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув режасидаги танлов фанлари хажми олдинги авлод ўқув режасига нисбатан оширилган. Педагогика таълим соҳаси бўйича илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда хорижий тажрибадан кенг фойдаланиш мақсадида малака талабларда магистратура талабалари учун мамлакатимиз хамда хорижий илмий ва таълим муассасаларида стажировка ўтказилиши мўлжалланган. Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling