Guliston davlat universiteti ekologiya va geografiya kafedrasi


Download 1.47 Mb.
bet73/93
Sana22.03.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1286934
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   93
Bog'liq
Majmua O\'rta Osiyo

Альп бурмаланиши

Альпийский взрыв -

Alpine explosion -

Ер тарихининг кайнозой эрасида рўй берган бурмаланиш. Номи шу бурмаланишда вужудга келган Алъп тоғлари номидан олингаи. А. б. даврида ҳозирги мавжуд кўп ёш тоғ тизмалари ҳосил бўлган. Булар икки тоғ минтақасини таш­кил этади: Алъп-Ҳимолай (Пиренея, Андалусия, Атлас, Апеннин, Алъп, Болқон, Карпат, Кавказ, Кичик Осиё, Эрон, Ҳиндикуш, Ҳимолай, Бирма) ва Тинч океан (Коряк, Камчатка, Сахалин, Япон, Янги Гвинея, Янги Зеландия, Антарктида ярим ороли, Анд, Кордилъера) тоғлари минтақалари.

Антеклиза

Антеклиза

Antequila

(юнонча anti – қарши ва klisis– оғиш)–платформаларда ер пўстининг салгина кўтарилган гумбазсимон шакллари, гумбазсимон қирлар. Кенглиги бир неча юз км га етиши мумкин. Ер пўстининг узоқ вақт давомида аста-секин кўтарилиши натижа­сида ҳосил бўлади.

Антициклон

Антициклон

Anticyclone

(юнонча anti - қарши, cyklon - айланувчи)– атмосферада рўй берадиган катта гирдоб. Ҳаво босимидаги фарқлар таъсирида шамоллар А. марказдан чеккага томон йўналади. Лекин Ернинг ўз ўқи атрофида ай-ланиши таъсирида шамол Шимолий яримшарда ўз йўналишини ўзгартириб, соат мили харакати йўналишида, Жанубий яримшарда тескари йўналишда эсади. А. соатига ўртача 30 км –тезликда силжийди. Ўрта Осиёда тезроқ – ёзда соатига 49 км, қишда 60– 65 км тезликда ғарбдан шарққа томон силжиб боради. А-да кўпинча ҳаво очиқ, кечаси салқин, кундузи илиқ бўлади.

Артезиан сувлари

Артезийские воды -

Artesian Waters -

ҳар хил чуқурликда сув ўтказмайдиган қатламлар оралиғида ҳосил бўлган ер ости сувлари. Артезиан сувлари босим остида бўлади, шунинг учун бурғ қудуғи қазилганда сувли қатламнннг шипидан юқори кўтарилади, босим етарли даражада кучли бўлганда эса ер юзига кўтарилади ёки фаввора бўлиб чиқади. Артезиан сўзи Франциядаги Артуа вилояти номидан олинган.

Атмосфера

атмосфера

atmosphere

(юнонча аtmos – буғ, сpharia – кура)–Ер билан бир бутундек бирга айланадиган ҳаво қобиғи. Атмосферанинг Ер юзидан 100–200 км баландликкача бўлган қатлами азот (78,1%), кислород (20,9%), ар­гон (0,9%) ва карбонат ангидрид гази (0,03%) аралашмасидан иборат. Атмосферада бу газлардан ташқари сув буғлари, чанг ва жуда кам миқдорда сийрак газлар бор. Амосферада 10 км гача баландликда асосан ерда ҳосил бўлган чанг бўлади. Катта баландликларда эса, метеор жисмлар ёнишидан ҳосил бўлган космик чанг бўлади. Айниқса, атмос­феранинг ерга яқин қатламида чанг кўп, бу ерда 1 куб см қуруқ ҳавода 100 мингтагача чанг зар-ралари бор. Баландлик ортган сари атмосферанинг зичлиги, босими, ҳарорати ва бошқа физик ҳамда кимёвий хоссалари ўзгаради. Атмосфера Қуйидаги 5 қатламга бўлинади: тропосфера, стратосфера, мезосфера, термос­фера ёки ионосфера, экзосфера.


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling