Гулистон давлат университети ижтимоий-иқтисодий факультитет


Download 0.89 Mb.
bet17/52
Sana17.06.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1531116
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   52
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТЕМИРОВА НИЛУФАР ЭРКИНОВНА

Асосий саволлар:

  1. Ижтимоий муносабатлар социологияси.

  2. Фан социологияси.



Мавзу бўйича таянч тушунча ва иборалар:
Ижтимоий бирдамлик, бегоналашув, миллий мафкура, миллий ғоя, ходимларни баҳолаш мезони, фан социологияси, Ижтимоий бирдамлик ва кооперация тушунчаси
Мавзуга оид асосий муаммо:
Социология фанида ижтимоий бирдамлик тушунчаси, ижтимоий муносабатлар ва бегоналашув муаммоси.
1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Бирдамлик ҳақида тушунча бериш, бегоналашув ва таназзул, уларнинг оқибатлари, бегоналашувни бартараф этиш йўлларини, бу борада миллий мафкуранинг ўрнини тушунтириш.
Идентив ўқув мақсадлари:

    1. Ижтимоий бирдамлик ҳақидаги таълимотлар моҳиятини очиб беради.

    2. Бегоналашув турларини ажратиб кўрсатади.

    3. Жамият ҳаётидаги турли ҳил бегоналашув жараёнларини бартараф этиш йўлларини тушунтиради.

    4. Миллий мафкура ижтимоий муносабатларнинг муҳим таркибий қисми эканлигини кўрсатади.

1-савол баёни:
Ижтимоий бирдамлик тушунчаси ижтимоий муносабатлар тизимида муҳим ўрин тутади. Чунки бирдамлик - бу кўпгина маънавий омилларнинг мажмуасидан ташкил топган социологик категория бўлиб, у ижтимоий ҳаётда фаолият кўрсатаётган инсонларнинг ижтимоий тараққиёт масалаларини ҳал қилишларидаги ҳамкорлигининг кўринишидир. Социология фанига ижтимоий жипслашувни билдирадиган тушунча сифатида бу терминни биринчи бўлиб О. Конт киритган эди. Бу муаммога кўпгина мутафаккирлар ўзларининг эътиборларини қаратганлар. Айниқса, Э. Дюркгейм, Г. Спенсерлар бу муаммони чуқур таҳлил қилганлар. Э. Дюркгеймнинг фикрича, ижтимоий бирдамлик бу ахлоқий тамойил ва олий универсал қадрият бўлиб, у жамиятнинг ҳар бир аъзоси томонидан тан олинади. О. Конт ва Г. Спенсерларнинг тадқиқотларида ижтимоий ҳамжиҳатликнинг асосини иқтисодий манфаатлар ташкил қилиши марказий ўрин эгаллайди. Г. Спенсер ўзининг бирдамлик таълимотида мажбурий ва кўнгилли ҳамжиҳатликни кўрсатади. Э.Дюркгейм ҳамжиҳатликнинг механик ва органик турларини ажратади. Ривожланмаган ва эски жамиятларда ҳукмронлик қиладиган бирдамликни Дюркгейм механик бирдамлик деб атайди. Механик бирдамлик - бу «жамоа туридаги» бирдамлик бўлиб, у бу жамоадаги индивидларнинг ўхшашликлари билан белгиланади ва улар томонидан ижтимоий вазифалар бир ҳил турда бажарилади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling