Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли


-расм. Инсон капиталининг таснифи


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/54
Sana11.01.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1088350
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54
Bog'liq
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629

 
1.2-расм. Инсон капиталининг таснифи 
Юқорида қайд қилинган инсон капиталининг турлари мазкур 
иқтисодий категориянинг ажратиб берилмайдиган турларига 
таалуқлидир. 
ИНСОН КАПИТАЛИНИНГ ТАРКИБИ 
Ажратиб бериладиган инсон 
капиталининг турлари 
Ажратиб берилмайдиган 
инсон капиталининг турлари 
Маданий-ахлоқий 
Саломатлик (биофизик) 
Меҳнат 
Ташкилий-тадбиркорлик 
Ижтимоий-маданий 
Социал 
Таркибий 
Ташкилий 
Мижоз (бренд-капитал) 


24 
Ажратиб бериладиган инсон капитали турларига эса 
қўйидагилар киради: 
• 
ижтимоий-маданий инсон капитали. Бу капитал 
ходимлар маданий сифатлари ва қобилиятларининг интеграция-
лашиши ва кооперациялашишини, ижтимоий такрор ҳосил қилиш 
таркибида доимий ахборот, илмий, таълим, технологик оқимлар 
мавжуд бўлишини акс эттиради; 
• 
социал капитал. Социал нормалар, ишонч ва ҳоказолар 
унинг унсурлари хисобланади. Социал капитал ҳар бир иқтисодий 
субъект у ёки бу тарзда ижтимоий муносабатлар тизимига интеграция 
қилинганлигии билан боғлиқдир. Инсон капиталининг ушбу тури 
қатор ўзига хос хусусиятларга эгадир: 
биринчидан, бу ҳамиша ташкиллаштирилган ўзаро муноса-
батлар маҳсулидир, шунинг учун шахсий эмас, балки ижтимоий 
шаклга эгадир; 
иккинчидан, социал капитал ташкилий-ижтимоий тизим амал 
қилишининг унсури сифатида хусусий мулк бўлиши мумкин эмас, 
яъни ижтимоий неъмат ҳисобланади. 
Ижтимоий капиталнинг икки даражасини ажратиб кўрсатади. 
1. Таркибий капитал – бу хўжалик юритувчи субъектнинг 
бозори ўзгариб борадиган конъюнктурасига мослашган ҳамда буни 
корхона учун манфаатли йўналишга қаратган ҳолда ўз ташкилий 
тузилмасини бошқариш қобилиятидир.
Ҳозирги давр иқтисодиётида фирмалар иш кўрадиган рақобат 
муҳити инновациялар таъсири остида мутассил ўзгариб туради. 
Бундай ўзгаришларнинг юқори суръати корхона муваффақиятга 
эришиши мумкин бўлган шароитларни мураккаблаштиради. Ана 
шундай шароитлардан бири - корхонада салмоқли даражада таркибий 
капитал мавжуд бўлишидир. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling