Гулнора Абдурахмонова Достонбек Рустамов инсон капиталини рақамли
-расм. Инсон капиталини шакллантириш
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
1414-Текст статьи-4649-1-10-20200629
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНСОН КАПИТАЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ
- МАМЛАКАТ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТИ ИНСОННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР
1.1-расм. Инсон капиталини шакллантириш
ва ривожлантириш Америкалик иқтисодчи И. Бен-Поратнинг таснифлашига кўра, инсон капитали қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: 1) инсон капиталини яратишда иштирок этаётган одамларнинг сифат хусусиятлари ва қобилияти; 2) бозорда таклиф этилаётган ҳамда бошқа ашёлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга киритилган капитал қисми 3 . 3 Ben-Porath. The Production of Human Capital and the Life Cycle of Earnings. – N.Y.; - L, 1970.- P.49. ИНСОН КАПИТАЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ Шахсни шакллантириш ва ҳар томонлама ривожлантириш Моддий: • табиий неъматлар; • даромад; • овқат; • меҳнат шароитлари; • турар жой; • атроф муҳит; • хизматлар; • ижтимоий ҳимоя Маънавий: • соғлиқни сақлаш; • таълим; • ахборот ресурслари; • маданий дам олиш; • жисмоний тарбия ва спорт; • урф-одатлар; • миллий қадриятлар МАМЛАКАТ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТИ ИНСОННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ЗАРУР ШАРТ-ШАРОИТЛАР 21 Г. Беккер томонидан, “махсус инсон капитали” тушунчаси ҳам муомалага киритилган. Бу категория “умумий инсон капиталидан” фарқли равишда махсус тайёргалик натижасида эгалланган ҳамда фақат ўзининг корхонаси учун ишлаб чиқаришда манфаат келтирадиган билимлар ва кўникмалар жамланмасидир. С. Фишер: “Инсон капитали инсонда мужассамлашган даромад келтириш қобилияти мезонидир. Инсон капитали туғма қобилият ва истеъдод, шунингдек олинган таълим ва малакадан иборат” 4 деб кўрсатган. Айрим олимлар инсон капитали таркибига унинг эгасининг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш имкони нуқтаи назаридан ёндашадилар. Жумладан О. Нордхог қуйидигиларни таъкидлайди: Таҳлил этиш нуқтаи назаридан, бир тарафдан, ходимларнинг соғлиғи ва малакасини, иккинчи томондан, уларнинг мотивацияси ва фирмага содиқлигини фарқлаш фойдалидир. Дастлабки икки унсур алоҳида бир ходимнинг топшириқни бажариш, яъни меҳнат қилиш бўйича асосий қобилиятини ташкил этади. Инсон капиталининг кейинги икки унсури эса мазкур ходим ўз малакасига кўра, ишда қандай фаолият олиб боришини акс эттиради. Қобилият ва хоҳиш биргаликда мазкур ходимнинг меҳнатга қобилиятини шакллантиради”.Инсон капитали таркибини кенгроқ таҳлил этиш учун функциявий ёндашув принципини ҳисобга олиш лозим. Функциявий ёндашувнинг методологик принципи ҳодисани фақат унинг ички таркиби бўйича эмас, балки унинг функциявий мақсади, пировард фойдаланиш мақсади нуқтаи назаридан кўриб чиқишни талаб этади. Инсон капитали инвестициялар натижасида шакллантирилган ва инсон томонидан жамланган соғлик, билимлар, кўникмалар, қобилият, мотивациянинг муайян заҳирасидир деган фикрлар ҳам мавжуд. Бу заҳира ижтимоий ишлаб чиқаришнинг у ёки бу соҳасида мақсадга мувофиқ фойдаланар экан, меҳнат унумдорлигини ва ишлаб 4 Фишер С., Дорнбуш Р., Шмалензи Р. Экономическая теория.–М.:Юнити, 2002.- с. 21. 22 чиқариш самарадорлигини оширишга ёрдам беради, бу билан мазкур инсоннинг иш ҳақи (даромади) кўпайишига таъсир кўрсатади. Инсон капиталини таҳлил этиш ва улар турларига ёндашувларни умумлаштириш бу иқтисодий категорияни 1.1-расмда акс эттирилганидек тасаввур этиш имконини беради: 1. Маданий-аҳлоқий капитал. Ходимнинг обрўси, фирманинг нуфузи ишлаб чиқариш кўрсаткичлари каби жуда муҳимдир. Масъулият, ҳалоллик, ваъданинг устидан чиқиш амалий муносабатларда ниҳоятда қадрланади. Социология фани доирасида маданий-ахлоқий капитал интеллектуал қобилият, билим, маҳорат, кўникмалар, ахлоқий сифатлар, малака жамланмасини ифода этади. 2. Саломатлик (биофизик) капитали. Жисмоний куч, чидамлилик, ишчанлик, меҳнат фаолиятининг давомийлиги ҳар бир инсон учун ҳар қандай ишлаб чиқариш фаолиятида жуда муҳимдир. Саломатлик капитали инсон капиталининг ажралмас қисми бўлиб, унга инвестициялар киритиш ходимлар касалланишининг камайиши ҳисобига меҳнат қобилиятини сақлаб қолишда ўз ифодасини топади. 3. Меҳнат капитали. Меҳнат қанчалик мураккаб бўлса, ходимнинг малакаси, билими, тажрибаси ва масъулиятига талаб ҳам шу қадар юқори бўлади. Малакали меҳнат оддий меҳнатга қараганда самаралироқдир, шунинг учун унга юқорироқ хақ тўланиши керак. Корхоналарда меҳат капитали малакали ходимларнинг меҳнатида мужассам бўлиб, уларнинг салмоғи қўлланиётган технологияга боғлиқдир. 4. Таълим капитали. У тажриба, меҳнат кўникмалари ва энг муҳими билим тўпланиши натижасида бутун ҳаёт давомида шаклланиб боради. Таълим малакали ходимларни такрор ҳосил қилишнинг асосий воситаси ҳисобланади. 5. Интеллектуал капитал. Интеллектуал фаолиятнинг маҳсулоти муаллифнинг мутлақ мулки сифатида муаллифлик ҳуқуқи билан патентланади ва мустаҳкамланади. Бу капиталдан иқтисодиётда қандай фойдаланиш йўналишларини ва шаклларини белгилаш ҳуқуқи муаллифга тегишлидир. Интеллектуал мулк 23 объектлари хўжалик айланмасига корхоналарнинг моддий активлари сифатида жалб этилади ҳамда уларнинг, шунингдек ушбу актив эгаларининг даромадларини кўпайтиради. 6. Ташкилий-тадбиркорлик капитали. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ёки корхона персоналини бошқариш учун ташкилотчилик қобилияти, юксак масъулият, ишбиларморлик, янгиликка интилиш, тежамкорлик, ирода, оқилона таваккалчилик қилиш талаб қилинади. Ана шу капитал – ноу-хау, тижорат сирларига эга бўлиш уларни ташкилий-тадбиркорлик капиталига айлантириш имконини беради. Ишбилармонлик даражаси хусусий ва назорат қилинадиган капитал миқдорида ўз ифодасини топади. Бу эса кичик, ўрта ва йирик бизнесни ажратиб кўрсатиш имконини беради. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling